Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иш билан ҳаддан ташқари банд бўлишингиз жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. Лекин бу вақтинчалик муаммо. Вақт келади ва суйганингиз сизни тушуниб етади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш мақсадларига йўналтирилган барча ҳаракатлар омадли кечади. Кечки пайт маданий дам олишга эътибор қаратишни унутиб қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

12 июн куни умумий аҳволингизни назоратда ушланг. Агар юрак ёки томирларда жиддий муаммо сезилса, дарҳол врач қабулига боринг. Иш жойингизда мартаба ва лавозимингизни ошириш билан боғлиқ барча амаллар муваффақиятли якун топади. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида хориж компаниялари билан ҳамкорлик масаласида шартномаларни имзолашлари мумкин. Не иш қилманг, жамоавийликни танланг. Ёлғизликда кўзланган натижага эриша олмайсиз.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Аёллар, қизлар орасида ташқи кўриниши, қоматидан кўнгли тўлмаётганлар бўлса, зудлик билан парҳез бошлашлари тавсия этилади. Мутахассисга бориб ўтиришингиз ҳам шарт эмас. Интернетга кирсангиз, ҳаммасини аниқлайсиз. Оилалилар ҳаётида ёрқин танаффуслар кузатилади. Бу хусусий мулк ёки уй-жой олди-сотдисида кўзга ташланади. Ишхонангизда вазиятни тезлаштиришга уринманг. Ҳаммаси ўз муддатида содир бўлгани маъқул.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

12 июнда атрофдагиларга ўзингиздаги энг яхши хусусиятлар, истеъдодни намойиш этиш ниятида бўлсангиз, адолатли ва очиқ кўнгил бўлинг. Масъулиятни чуқурроқ ҳис эта билинг. Пулдан сира хавотирланманг. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Муҳаббатда рашк балосидан нари бўлинг. У сизга дўстлик қилмайди. Ўзингизга, кейин суюкли инсонингизга қаттиқ ишонинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун сизни оптимизм ва романтика интиқ кутади. Буларнинг иккиси билан ҳам дўстлашишга улгурасиз. Фақат улар атрофдагиларга зиён етказишидан сақланинг. Муҳаббатда оиласизлар жисмонан зўриқишдан эҳтиётларини қилсинлар. Агар кечқурун ҳорғинлик, толиқиш, бош оғриғи кузатиладиган бўлса, дарҳол врачга мурожаат этинг. Хасталаниш ва даволанишга ҳозирча ҳаққингиз йўқ. Ишлар, муваффақиятлар биринчи навбатда турибди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

12 июн куни атрофдагилар қаршисида, ишхонангизда ўзингизни яхши тутишингиз талаб этилади. Бу масалада қолипдан чиқишингиз фойда келтирмайди. Бировларга буйруқ беришдан тийилинг. Шахсий ҳаётда айримлар жуфти билан баҳслашиб қолиши мумкин. Тадбиркорлар бугун хизмат сафарига отланишлари кутилмоқда. Сафар муваффақиятли ўтади. Кечқурун саломатлигингизни назоратдан ўтказиб қўйишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабдан кайфиятингиз тобида бўлмаслиги мумкин. Ҳатто, энг яқин инсонингизнинг гаплари ҳам ёқмай кетаётгандек туюла бошлайди. Дам олиш, асабларга ҳам дам бериш пайти етган кўринади. Бугун организмингиз учун жисмоний зўриқишлар фақат фойда беради. Ер чопиш, умуман шу каби жисмоний меҳнат саломатлигингиз учун жуда фойдали кечади. Буларга бир чимдимгина позитив ҳадя этсангиз, кўрибсизки, асаблар бўшашиб, вужудингизни ёқимли туйғулар эгаллайди.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 июн тушга қадар янги танишувларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Жуда эҳтиёт бўлинг. Кимлардир янги танишган дўстлар билан орангизда жанжал келиб чиқиши учун астойдил уриниб кўриши мумкин. Яқиндагина шахсий бизнесини очганлар янги ҳамкорлар топишга муяссар бўлишади. Улар билан ҳамкорлигингиз хайрли бошланади, ишонинг. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмини романтика билан бошлашингиз кутилмоқда. Аммо ишни ҳам дўндириб қўйишингиз керак бўлади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларингиз билан анча-мунча ишларни уддалашга улгуришингиз керак. Ижод кишиларини бугун росмана шон-шуҳрат кутади. Бу-ку майли, мўмай даромад-чи? Бунақаси бўлмаган. Табриклаймиз! Асабларни асранг. Овқатланишда режимни бузманг!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

12 июн куни бир жойда ўтириб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Пул осмондан тушмайди. Унга эришиш учун ишлаш керак. Шундай ишлангки, жуда қисқа вақт ичида орзуингиздаги даромад киссангизга келиб тушсин. Агар чин дилдан хоҳласангиз, бу иш қўлингиздан келади. Шахсий ҳаётда ёлғон ва ҳақиқатни бир-биридан ажратиш йўлида ҳаракатлар содир этишингизга тўғри келади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунни тоза кўнгил, соф хаёллар билан бошлашга ҳаракат қилинг. Тақдирингиздан фақат мамнун тортишга урининг. Ҳар бир улкан ёмонликдан бир чимдимгина бўлсин яхшилик топиш пайида бўлинг. Ана шунда ҳаётингиз тотли кечишига гувоҳ бўласиз. Аксини қилсангиз, тақдир деганлари, хунук хаёллар сизни эзғилаб ўтаверади. Ишхонангизда ташаббускор бўлинг. Ҳамкасбларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

12 июнда эрталабданоқ ўзингизни бўш қўйиб, дам олиш соатларини бошлаб юборсангиз ҳам ҳеч ким уришмайди. Чўнтак кўтарса, тоғ ён бағирларига чиқиб ҳаво алмаштирсангиз ҳам зиён қилмайди. Янги ва ёқимли харидларга қўл уринг. Бу ҳам одамга позитив кайфият беради. Спорт билан шуғулланиш руҳан тетик бўлишингизда асқотади. Оиласизларнинг баъзи бирлари кечки пайт бўлғуси жуфтини учратиб танишишлари мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади