Аҳмаджоновнинг ўрнини Эрматов эгаллаши мумкин

0

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди, дея хабар қилади GoSport нашри.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқиш учун ўзи ариза ёзгани ҳақида маълум қилгандик.

loading...