Германиянинг энг оммабоп телеканалларидан бири Ўзбекистон ҳақидаги видеороликни намойиш этди (+видео)

0

Германиянинг энг йирик, оммабоп телеканалларидан бири бўлган Westdeutscher Rundfunk (WDR) ўзининг YouTube саҳифасига Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган «Ўзбекистон – Ипак йўлидаги мамлакат« номли видеороликни жойлаштирди.

 

Муаллифнинг таъкидлашича, мазкур фильмдан кўзланган мақсад – германиялик саёҳат иштиёқмандларини Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси,  хусусан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларнинг UNESCO дунё маданий мероси дурдоналари рўйхатидан жой олган бетакрор меъморий ёдгорликлари билан яқиндан таништиришдан ва шу орқали Ўзбекистонга Германиядан сайёҳлар оқиминининг кўпайишига имкон қадар ҳисса қўшишдан иборат.

Видеоролик муаллифи Ҳанна Перҳтолд (Ҳаннаҳ Перчтолд) Westdeutscher Rundfunk YouTube каналида «WDR Саёҳат» дастурига масъул.

Ушбу канал немис сайёҳларини дунё бўйлаб турли саёҳат имкониятлари билан мунтазам равишда таништириб боради.

loading...