Тоҳир Содиқов: «Ҳозирги ёшлар интернет бўлмаса, ўлиб қолади!»

0

90-йилларнинг юлдуз санъаткори Тоҳир Содиқов куни кеча «Очиқ суҳбат» лойиҳасига интервью берди. Унда санъаткор ҳозирги ёшларнинг интернетга мойиллиги ҳақида гапирган.

— Улар учун агар интернет бўлмаса, худди дунё тугаб қолгандек бўлади. Худди агар свет ўчиб қолса, ўрмондан у-бу ҳайвон отиб келиб, оиласини боқиш ўрнига улар билан бирга ҳалок бўладигандек.

Мени ҳам йил бошида инстаграм саҳифамни бир ёпиб қўйишди. Чунки менинг номимдан фейк саҳифалар очадиганлар кўпайиб кетган экан. Кейин биз уларга мурожаат қилдик. Қайтиб беришмади. Яна мурожаат қилдик. Охири қаттиқ гапиришга мажбур бўлдик. Қайтариб беришди.

 

 

loading...