Абрамов ПФЛнинг мураббийларга костюм-шим ва галстукни мажбурий қилиш ҳақидаги қарорига салбий муносабат билдирди

0

Кеча, Ўзбекистон суперлигасининг 11 тури доирасида «Бунёдкор» клуби «Насаф» билан дуранг (1:1) ўйнади.

Мазкур ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов эндиликда собиқ ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров томонидан жорий қилинган ғалати қарорлардан бири, яъни мураббийлар ўйин вақтида костюм-шим ва галстукда бўлиши кераклигини танқид остига олиб, буни мураббийларнинг устидан кулишга тенглаштирди ва эндиликда бу мантиқсиз қарор футбол одамлари томонидан бекор қилинишига умид боғлаётгани ҳақида маълум қилди.

loading...