«Барселона» президенти Гризманнинг каталонияликлар таркибига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

0

«Барселона» раҳбари Жозеп Мария Бартомеу «Атлетико» форварди Антуан Гризманнинг каталонияликлар сафига келиб қўшилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«У билан алоқага чиқмаганимиз ҳақида ҳар доим гапириб келамиз. Ҳеч қандай келишув амалга ошмаган. Яқин кунларда трансферлар ойнасидаги янгиликларни кузатиб борамиз», – дея қайд этган президент.

Аввалроқ, «Атлетико»нинг раҳбарларидан бири Гризманнинг Каталония жамоасига ўтаётгани ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, ҳужумчи билан ПСЖ вакиллари музокаралар ўтказаётгани ҳақида ҳам айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум «матрасчилар» сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 21 бора рақиблар дарвозасини ишғол этган ҳолда 10та самарали узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.

loading...