Долларнинг расмий курси яна ошди

0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 18 июндан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 17,06 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8535,74 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 86,52 сўмга арзонлаб, 9666 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 1,24 сўмга қимматлаб, 132,57 сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.