Нурмагомедовнинг бўлажак рақиби: «Жангни муддатидан олдин якунлайман»

0

UFC’нинг енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион Дастин Порье (25-5, 13 КО) россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга (27-0, 8 КО) қарши жанг олдидан ўз фикрларини билдирди. Мазкур тўқнашув, 7 сентябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

«Мен Ҳабибни таслим қилиш билан чекланмоқчи эмасман. Уни муддатидан олдин ютиш ниятим бор», – дея қайд этган 30 ёшли америкалик спортчи.

loading...