Apple компанияси ақлдан озди – энди “Оскар”ни ҳам олмоқчи!

0

Apple компанияси раҳбарияти “Оскар” олиш мақсадида олтита фильм суратга олишни режалаштирмоқда. Маълумотларга қараганда, 2019 йилнинг охирига келиб Apple TV+ видеосервиси ишга тушади. Режага кўра, стриминг сервиси таниқли актёрлар ижросида, машҳур режиссёрлар томонидан яратилган оригинал контентларни ўз ичига олади.

Аввалроқ, Apple бир нечта сериал суратга олиши ҳақида айтилганди. Энди эса, тўлиқ метражли фильм суратга олиш ҳақида гап кетмоқда. Корпорация ички бўлими баёнотига кўра, олтита фильмдан ҳар бирининг бюджети 5 млн. доллардан 30 млн. долларгача бориши мумкин.  Фильмлар айнан “Оскар” мукофотига эга бўлиш мақсадида суратга олинади.

Айни дамда кинотасмалар яратиш мақсадида мутахассисларни ишга олиш жараёни бошлаб юборилган. Аммо, биринчи фильм премьераси қачон бўлиши ҳозирча номаълум. ОАВ даги фикрларга кўра, компаниянинг ҳайкалчани олиш мақсади Netflix томонидан яратилган “Рома” фильмининг муваффақиятларидан сўнг пайдо бўлган.