Қашқадарёда фуқаро ўз қариндошини уриб ўлдириб қўйди

0

Жорий йилнинг 18 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса натижасида О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

qalampir.uz

loading...