Санъат асари қатига яширинган тарих

0

Яқинда Нукусдаги Савицкий номидаги музейда расмлар коллекцияси кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмага келганларда Виктор Уфимцев томонидан 1934 йилда чизилган, Эски шаҳарнинг номаълум тор кўчаси тасвирланган, «Қадимги Тошкент» номли санъат асари катта қизиқиш ва таассурот уйғотди.

Аммо ушбу номаълум деб аталаётган кўчага эътибор билан қарасангиз чап томондаги биринчи бино Ўзбекистон давлат драма театри эканлиги ойдинлашади.

Демак, бу кўча номаълум эмас, балки ҳозир Зарқайнар номи билан юритилаётган манзилгоҳдир. У Навоий кўчасининг Цирк биноси жойлашган қисмидан бошланади. Бу кўча азалдан Тошкентнинг икки ҳудуди – Хадра ва Эски Жувани бирлаштирган. Хозирда эса, кўчанинг асосий транспорт қатнов қисми кенг ва замонавий туннель билан боғланади.

Кўчанинг ўнг томонида Планетарий ва Абдулла Қодирий номидаги боғ, чап томонда эса Ўзбекистон Давлат драма театри, унинг орқа тарафида эса Чорсу бозорининг савдо қаторлари жойлашган. Тўғрига юрилса кўча «Зарқайнар» савдо марказига олиб боради.

Савицкий номидаги музейдаги биргина тасвирий санъат асари кўчанинг кичик тарихини бизга эслатди, бугунги манзарасини кўз олдимизда гавдалантирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

loading...