САРОБ САЛТАНАТИ… (3-қисм)

0

 

 

ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Бугун Фотима Воҳидни албатта ўлдиради. Кейин… Кейин нима бўлишини ўйлаб кўргани йўқ. Э, нима бўлса бўлар.

Соат тўртларда Фотима велосипедда Фарғона шоссеси томон жўнади. Қирқ дақиқа ичида шаҳардан чиқиб кетди. Пича юргандан сўнг далалар бошланди. Илгари буерларга пахта экишарди. Энди эса, ўтдан бўлак ҳеч вақо йўқ…

Борадиган еригача яна ўн бир чақирим атрофида йўл босиши лозим эди.

— «Ярим соатда етиб бораман. Автобус соатеттида бўлади…»

Фотима оёғига зўр бўрди. Ишқилиб, вақтида етиб бора олса бас. У ерда ҳозир айни иш вақти тугаяпти…

Фотима кулиб қўйди. Эҳ, билишса эди бугун у ярамас қаерда бўлишини…

Фотима аввал Воҳиддан ўлгудек қўрқарди. Севги изҳор қилгандан кейингина қўрқмай қўйди. Қўрқув ўрнини нафрат эгаллаб олди.

— Ифлос, ҳайвон! — деди у тезликни тобора ошириб. — Майли, у менинг отам бўлмасин! Лекин мен ўшанинг ёнида ўсдим. Мени у болалигимдан билади. Шундан кейин ҳам қайси юз билан менга севги изҳор қилади, тегинади?..

Тўғри, у Фотимани бир-икки марта қамоқхонадан чиқариб олган. Наша сотиб қўлга тушганда. Ие, чиқариб олмай қаёққа боради? Кимга қизи гиёҳванд экан деган гап-сўзлар ёқарди?..

Ана, кичкинагина қишлоқ. Ҳов нарида ариқ бор.

Фотима ариққаетгач, велосипеддан тушди ва уни ўт-ўланлар орасига беркитди. Сал нарига бориб бир неча маротаба велосипед ётганерга назар солиб кўрди. Ҳеч кимнинг кўзи тушмаслигига амин бўлгач, ариққа тушиб чўмилди…

Бекатгаетганда, ҳали автобус келмаганди. Ўн дақиқалардан сўнг келди. Ичкаридаги орқа ўриндиқда бир эркак сигарет тутатар, икки ўзбек аёли олдиларига бир қоп гуруч, товуқларни қўйиб олганча ухлашарди. Радиодан қўшиқ тараларди…

Шаҳардаги хиёбонда автобусдан тушди. Пиёда микрораёнгача тезетиб олди. Зинапоялардан кўтарилиб квартирани очиб ичкарига кирди.

Шоша-пиша музлаткичдан виски олди-да, кетма-кет икки стаканни симириб ташлади.

Соат кечки ўнни кўрсатарди. Демак, ўн иккигача вақт бор. Воҳид барибир қўнғироқ қилади. Ҳа, билади. Бирларга яқин доим қўнғироқ қилади-да, севги изҳор қилишга тушади. Бугун айниқса, Тошкентга кетишдан аввал албатта қўнғироқ қилади. Бирга кетишга ундаса керак…

Фотима ўрнидан туриб шкафдан жинси шимнини, қора кўйлагини олиб каравотга ташлади. Ваннахонага кириб чўмилгандаги ҳўл бўлган кийимларини дорга илди. Шундан сўнг каравотга чўзилиб, кўзларини юмди. Лекин уйқуси келмасди. Хўш, бу гал Воҳид билан қай оҳангда гаплашади? Ҳа, пул олиб келишини айтади…

Вақт жуда секин ўтарди.

Қизиқ… Фотима илгари қанча ундан нафратланмасин, ўлдириш ҳақида сира ўйлаб кўрмаганди. Одам ўлдирганларни кўрганди. Барибир ўзида бу қадар куч, жасорат топа олмаганди. Фақат бир нарсани биларди. Бу шаҳарда яшай олмайди.

Соат ўн бирларда ўрнидан турди-да, яна икки стакан виски ичиб қайтадан ўринга чўзилди ва уйқуга кетди…

Телефон тунги соат бирларга яқин безовта жиринглади. Фотима даст ўрнидан туриб гўшакни кўтарди.

— Сен билан гаплашиб олишим керак. — титроқ овозда гап бошлади Воҳид.

— Айтаверинг! — жавоб қилди Фотима русчалаб.

— Телефон орқали айтолмайман.

— Шунақами? Унда эшитинг. Менга пул керак. Агар беш минг топсангиз, бемалол келаверинг!

— Беш минг сўмми? — сўради Воҳид.

— Йўқ, беш минг кўкидан.

Фотима тез гўшакни жойига қўйди-ю, юзини чайиш илинжида ваннахонага чопди…

Энди асосий ишга ўтиш лозим эди.

Фотима сумкачасига газ тўлдирилган балончали тўппончани жойлагач, сумкачаниелкасига илди. Чиқиш олдидан кўзгуга бир қараб олди. Ҳаммаси жойида….

У квартирага сўнгги бор нигоҳ ташлаб олгач, ташқарига йўл олди…

Фотима биларди. Унинг олдига Воҳид фақат «Жигули»да келади. Чунки, қўшнилар «БМВ»сини отнинг қашқасидай яхши билишади…

Ниҳоят узоқдан таниш машина кўзга ташланди. Фотима тўппончани қўлига олди…

Бармоқлари негадир қалтирарди.

Воҳид машинадан тушиб квартирасига йўл олди. Пайтдан фойдаланган Фотима эса, дарров машина орқасига беркинди.

Аниқ. Ҳозир эшик қўнғироғини чалади. Ҳеч ким жавоб бермагач, барибир ортга қайтади…

Шундай бўлди ҳам. Ҳафасаласи пир бўлган Воҳид қайтиб чиқиб рулга ўтирди.

Фотима аллақачон орқа ўриндиққа жойлашиб олганди.

Воҳид беихтиёр бўйнига қандайдир совуқ темир қадалганини ҳис этиб ҳушёр тортди.

— Моторга ўт қўй! — у орқадан келган таниш овозни эшитиб на бошини буришни, на жим ўтиришни билди. Қотиб қолди.

— Қизалоқ, сенга нима бўлди? — дея олди зўрға. Жавоб бўлмагач, моторга ўт қўйди.

— Қаерга борамиз?

— Тўғрига.

Микрорайондан ўтишгач, Фотима шивирлади.

— Энди чапга… Хўш, энди ўнгга… Яна чапга!..

Воҳид бу йўлларни жуда яхши биларди. Ўн беш дақиқалар йўл босишгач, Фотима қайтадан буюрди.

— Ўнгга ҳайда!..

Воҳид бошини бурмоқчи бўлар, бироқ маҳкам бўйнига ёпишган тўппонча бунга йўл бермасди. То айтилган манзилгаетгунча пешонасидан кафтларигача тер босди.

Чунки, худди мана шуерга ўн беш йил аввал Райҳоннинг мурдасини кўмганди.

— Тўхта! — буюрди Фотима. — Орқа ўриндиққа ўтиб ўтир!

Воҳид итоат билан орқа ўриндиққа ўтди.

— Қани, онам қаерда ётибди? Кўрсат!

— Эсимда йўқ. — жавоб қилди Воҳид. — Орадан шунча йил ўтиб кетди, ахир! Қолаверса, онанг суюқоёқ бўлган. Уни ўлдирганимга заррача афсусланмайман.

— Отам ким — қичқирди Фотима.

— Мен Петка Ерожин бўлса керак деб ўйлардим. Лекин сен унга ўхшамайсан.

— Нега?

— Чунки, унинг сочлари пахтадай оппоқ, сеники эса, малла.

— У қаерда яшайди?

— Биз у билан Калининда бирга ўқиганмиз. Қаерда яшаши эсимда йўқ.

— Биринчи хотинингниям ўзинг ўлдирганмисан?

— Жинни бўлдингми? — деди Воҳид тишларини ғижирлатиб.

— Нега жинни бўларканман? Иккинчи хотинни ўлдирган одам биринчисиниям ўлдира олади.

— Менинг айбим йўқ. Уни мен ўлдирмаганман. Туғруқхонада доялик қиларди. Тўсатдан йўқолиб қолди.

— Онамниям ўша туғдирганмиди?

— Йўқ, бош тортган.

— Нега?

— Қўрққан. Бирор кор-ҳол бўлса, ундан кўришларидан қўрққан.

— Нега ундан кўришларидан қўрқади?

— Собиқ эридан ўч олди деб ўйлашлари мумкин эди…

Воҳид сездики, қиз гапга мойил бўлиб бораяпти. Эҳтиёткорлик билан ҳужумга ўтишга шайланди.

— Биринчи хотинингнинг исми нимайди? — сўрашда давом этди Фотима. — Қаерлик?

— Уни Калининдан олиб келганман. Менга теккунча Шура Илина эди.

Воҳид кутилмаганда қизнинг қўлига ёпишди. Тўппонча унинг қўлига ўтди. Фотима қичқириб ўзини орқага ташлади.

— Энди сендан баъзи нарсаларни илтимос қилмоқчиман. — деди Воҳид қизга яқинлашиб бораркан тўппончани ўйнатиб.

— Нимани илтимос қиласан? — шивирлади Фотима қўрқув аралаш.

— Ечин, қизалоқ! Мен бу лаҳзаларни узоқ кутганман. Биз сен билан муҳаббат лаззатидан тотиб кўрамиз. Кейин кўрармиз…

Воҳид жилмайди. Билардики, ҳозир унга ҳеч ким ниятигаетиш йўлида халал бермайди.

— Кейин мени отиб ўлдирасан-у, онам каби кўмиб юборасан, шундайми? — сўради Фотима.

— Буёғи сенга боғлиқ. Айт-чи, буерни қандай топдинг?

— Етти йил аввал шуердан онамнинг балдоғини топиб олганман. — жавоб қилди Фотима. Эсингдами, балдоқни кўриб қолиб қандай аччиқлангандинг? Йўқ, мен аҳмоқ эмасман. Ўзимга сени яқинлаштириб бўпман. Сен-чи, қари итсан! Ифлоссан!

— Қара, — деди Воҳид. — сени ўстирдим, едирдим, ичирдим. Сен бўлсанг…

Воҳиднинг кўзлари ёнарди.

— Мени ўстирдинг? Сен-а?.. Вей, агар Фарида хола бўлмаганда, аллақачон очликдан ўлиб кетардим. Сен ҳафталаб уйга келмасдинг. Мен бўлсам, дайди ит каби шаҳар бўйлаб санғирдим. Нон ўғирлабердам оч қолмаслик учун.

— Э, агар мен бўлмаганимда сен қамоқда чириб кетардинг. Сени неча марталаб қутқариб қолганман? Эсингдами?

— Сен мени қутқариб олганмисан? Тўғри, қутқармай қаергаям борардинг?.. Биласанми сен ким? Бозорда ўтириб доллар йиққан, кейин ўша ҳаром пулларга уй сотиб олган ўғри, қотилсан! Сени кўришга кўзим йўқ!..

— Сен суюқоёқ онангга тортибсан! Бор, ўшангаетиб ол!..

Воҳид тўппончани Фотимага тўғрилади. Сўнгра тепкини босди. Аммо кичкинагина чўғдан бўлак ҳеч нарса кўринмади…

Воҳид бўралаб сўкди ва тўппончаним ирғитиб юборди.

— Ўла! — кулиб юборди Фотима. — Тўппонча ўйинчоқ эди!..

Фотима эпчиллик билан тўппончаниердан кўтариб олди-да, газ тўлдирилган баллончани чиқариб олиб Воҳиднинг кўзларига тўғрилаганча маҳкам қисди. Отилиб чиққан газ Воҳиднинг кўзларига кирди…

Кўз очиб юмгунча у ҳушдан кетди…

Фотима шоша-пиша унинг чўнтакларини ковлай бошлади. Катмонда долларлар кўринмасди. Фақат ўзининг ўн беш яшарлигида Воҳид билан бирга тушган суратигина бор экан…

Фотима тезечиниб Воҳидни машинага жойлади. Сўнгра рулга ўтириб машинани тўғри сувга йўллади…

Кўрдики, машина тобора чўкиб бораяпти. Велосипедини излаб топиб шаҳарга жўнади…

Шу кўйи у икки ҳафта уйдан чиқмади. Фақат дўконгаегулик, виски сотиб олиш учунгина чиқиб келди холос…

Яна бир ҳафта ўтгач, Воҳиднинг ўрнига бошлиқ этиб тайинланган Холиджон келди. Воҳидни суриштирди. Бироқ ортиқча ҳеч нарса гапирмади…

Орадан икки кун ўтиб Фотиманинг ўзи бўлимга борди. Отаси устидан шикоят қилди. Гўёки, Воҳиднинг Тошкентдаги телефон рақамини сўраган бўлди…

Бу гал ҳам ҳаммаси жойида бўлди. Ундан гумон қилишмади. Аксинча, кўнглини кўтаришди…

Эртасига эрталаб Холиджон қўнғироқ қилиб, Фотимадан бўлимга тез келишни илтимос қилди.

— Гап бундай. — шошилмай сўз бошлади янги бошлиқ. — Дадангни охирги марта қачон кўргандинг?

— Кетишидан аввал. Уйга келиб менга пул қолдирди. Янги жойга ўрнашиб олиши билан қўнғироқ қилишини айтганди.

— Соат неча эди ўшанда?

— Эсимда йўқ… Кундузи эди… Кейин у сизнинг олдингизга кетди.

— Сенга кўнгилсиз воқеани айтмоқчиман, қизим. — деди Холиджон. — Даданг йўқолиб қолди.

— Нима? Қанақасига йўқолиб қолади?.. Сиз… Холид амаки, мендан ниманидир яшираяпсиз. Уни бандитлар ўлдириб кетишдими?..

Фотима буерда ўз ролини ажойиб кўринишда ижро эта олди. Тўполон кўтарди. Агар топиб беришмаса, ўзи дадасини қидиришга мажбур эканини айтиб шовқин солди. Кейин йиғлаганча чиқиб кетди.

Квартирага қайтмади. Тўғри туғруқхонага борди. Уерда энди бош врач Зулфия Содиқовна, ўша… Қачонлардир онасига доялик қилган аёл эди.

Фотима кўз ёшларини арта-арта Зулфиядан Шуранинг манзилини беришини талаб қилди.

— Дадам ўша аёлнинг ёнига қочиб кетган бўлса керак. — деди у йиғлаб. — Менетим бўлиб қолавераманми? Ҳеч кимим йўқ дадамдан бўлак буерларда.

— Тинчлан, қизалоқ. — деди Зулфия. — Шура ўн беш йил олдин кетган. Манзилини қолдирмаган. Ҳеч ким билан хайрлашмаган. Агар ўзидан хат келмаса, биз уни ўлиб кетган деб хаёл қилгандик.

— Қанақа хат?

— Меҳнат дафтарчасини жўнатишимизни сўраб хат ёзибди.

— Дафтарчани қаерга жўнатдиларинг?

— Ҳозир.

Зулфия кимларгадир қўнғироқ қилиб аниқлади. Дафтарча Шуранинг туғилиб ўсган юртига — Калинин вилояти, Селишчи қишлоғига жўнатилибди…

Энди бу шаҳарда Фотиманинг қиладиган иши қолмаганди. Кўринган танишларга дадасини қидириб Тошкентга кетаётганлигини айтди.

Тошкентга учишдан аввал у аэропортдан туриб уёқдаги ягона ўзбек таниши Тангизга қўнғироқ қилди.

Тангиз бир пайтлар Фотимага учрашиб юришни таклиф этганди. «Йўқ» деган қатъий жавобни олгач, биргаликда ишлашга рози бўлди. У жуда уддабурон йигит. Қалбаки долларлардан тортиб, қора дори-ю, суюқоёқларгача ҳаммаси билан шуғулланиб кўрган.

Тангиз уни Тошкентда кутиб олишга ваъда берди…

 

* * *

 

Тангиз бироз кечикиб бўлса-да, аеропортга кичкинагина микроавтобусда етиб келди. Бу микроавтобусларни энди Тошкентнинг ўзида йиғишарди.

— Кечирасан, — деди у Фотимага. — тез офисгаетиб боришим керак. Ишларимни тугатаман-у, кейин сенинг ихтиёрингда бўламан.

Улар эски шаҳарда жойлашган «Ёш гвардия» театри рўпарасида тўхташди. Тангизнинг офиси иккита тартибсиз хоналардан иборат экан. Уни ичкарида икки нафар лўли йигитлар кутиб ўтиришарди. Тангиз уларга узоқ тортишувлардан сўнг ўнта шаҳвоний кинолар ёзилган тасмаларни сотди.

— Ана энди сени эшитаман, гўзал қиз! — деди у чўнтагидаги даста-даста пулларни чиқариб кўз-кўз қиларкан.

— Мен Екатерина Ивановна Федотовага айланишни истайман. — хотиржам маълум қилди Фотима. — Паспорт керак.

— Малика Дианага айланишни истамайсанми? — кулди Тангиз.

— Гапни кўпайтирма. Паспорт менга жудаям муҳим.

— Яхши ҳужжат қиммат туради. — деди Тангиз. — Агар рози бўлсанг, бир соат ичидаест қиламан.

— Менга ҳақиқийси керак. Компютерда текширишганда ҳаммаси жойида бўлиши зарур.

— Юз доллар. Икки кун кутасан.

— Бу жуда узоқ муддат. — лабларини бурди Фотима.

— Майли. Агар борадиганеринг бўлмаса, шуерда қолишинг мумкин. Буер тинчроқ.

— Шу ахлатхонада икки кун ётаманми? Йўқ. Юз доллар паспортга. Юз доллар шароити зўр жойга. Тушундингми?

— Хўш, яна нимани буюрадилар маликам? — жиддий тортди Тангиз.

— Москвада ишончли одам зарур.

— У нима қилиши лозим?

— Мен ҳеч қачон Москвада бўлмаганман. Менга машина ва рулни бошқариш учун бақувват йигит керак. Қолганини йўл-йўлакай ҳал қилаверамиз.

Тангиз Фотимани Пушкин кўчасига олиб борди. Консерватория ёнидаги эски сталинча уйлардан бирига киришди. Эшикни семиз, элликлардан ошган бир эркак очди.

— Мана, жойлашаверинг! — деди у мулойимлик билан. — Менинг исмим Миша. Бирор нарса керак бўлса, чақирарсиз…

Миша ярим соатлардан кейин қўлида қандайдир пакет билан қайтди. Унда чўмилиш учун керак бўладиган анжомлар мавжуд эди.

— Ана музлаткич. — деди у. — Ичидаги хоҳлаган овқатни олаверинг!

— Ичасанми? — сўради Фотима сумкасидан виски чиқариб.

— Келинг, мен оча қолай! Ҳарқалай, аёлсиз.

— Мен сенга аёл эмасман. — деди Фотима совуқ оҳангда. — Исмим Катя, тушундингми?

— Танишганимдан хурсандман, Катяхон. Ўзингизни ўз уйингиздагидай ҳис қилаверинг.

— Бунақа пул тўлаб жой олганимдан кеийн ҳамма жойдаям ўзимни уйимдагидай ҳис эта оламан. — жавоб қилди Фотима ва ўзига виски қуйди.

— Сиз ижара ҳақини айтаяпсизми? — сўради эркак. — Наҳотки, бир кеча тунагани учун қиз боладан пул олсам?

Фотима эркакка совуқ тикилиб қаради.

— Мен Тангизга тунашим учун юз доллар тўлаганман. Умид қиламанки, бу пул икки кеча шуерда тунашим учунетарли.

Миша қизариб кетди.

— Кечирасиз, Тангиз билан қилган ҳисоб-китобингизнинг менга аҳамияти йўқ. Мен тунашингиз учун пул олмайман.

Бу гапни эшитиб энди Фотима қизарди.

— Ярамас! — деди лабларини тишлаб. — Бир оғиз индамади-я!.. Майли, Миша, кел, танишганимиз учун ичайлик! Мен Тошкентда сендай ландовурлар борлигини билмас эканман.

— Сиз мусиқани севасиз деб эшитдим. Меникида ажойиб мусиқалар бор. Қўшниларга халал бермаслик учун паст қилиб қўйишим мумкин.

Миша тезда мусиқий марказга яқин борди.

— Нимани қўйиб берай?

— Сен кўрсат, ўзим танлаб оламан… Газак олиб келмайсанми?

— Хўп, ҳозир… — Миша югурганча нариги хонага кириб кетди.

Фотима унинг ҳаракатларидан кулиб тасмаларни ковлаштира бошлади…

Миша устига коняк, турли конфет ва газаклар терилган столни ғилдиратганча хонага кириб келди.

— Мана, настойка топдим. — деди у. — Онам раҳматли тайёрлаган эди. У икки йил олдин оламдан ўтган. Бир ўзим бу ёруғ дунёда қолиб кетдим.

— Бутун умр онанг билан бирга яшаганмидинг? — сўради Фотима.

— Ҳа, шундай қилишга тўғри келган.

— Уйланмасдан-а?

— Бор эди севган қизим… Аммо буни узоқ гапириш керак.

— Гапир.

— Ниманиям гапирай? У консерваторияда ўқирди. Мен уни суратга олганман. Зўр модел эди!..

— Қаерга кетди?

— Яхши ҳаёт қидириб кетган. Феъл-атвори ғалати эди. Бутун дунёни кафтида кўтариб яшашни хуш кўрарди. Мен бўлсам, унга пулга сотиб бўлмайдиган ажойиб ҳисларга кўмилиб яшашни таклиф этдим…

Миша шундай сўзларни айтиб ташладики, тушунмаганиданми, Фотиманинг энсаси қота бошлади.

— Э, ўша қиз сени бекорга ташлаб кетмаган экан. — охири чидай олмай, Мишанинг сўзини бўлди у. Ва эркакнинг ғалати ҳолатига тушганига ҳам эътибор қилмай, чўнтагидан «Малборо» чиқариб тутатди.

— Кел ёнимга! — буюрди кутилмаганда у Мишага эгнидаги кофтасиниечиб бир четга ирғитаркан.

— Нима?.. — ҳайрон бўлиб сўради Миша.

— Ёнимга кел дедим!..

Миша қаршисидаги гўзал қомат эгасига кўзлари ола-кула бўлган кўйи термулиб турар, шу лаҳзада нима қилишни билмасди.

 

* * *

 

Фотима Мишага яқин борибелкасидан қучди ва каравот ёнига олиб келди. Бамайлахотир ўзининг кийимлариниечиб бир четга ирғитгач, йигитниечинтиришга тушди…

Ўн тўрт ёшидаёқ жувонга айланиб улгурган бу қиз умри давомида жуда кўплаб эркакларни кўриб юборганди. Шунинг учунми, эркак зотини эркалаш, кўнглига йўл топиш бобида унга тенг келадигани йўқ эди…

Икки кун улар бирга бўлишди. Кўчага ҳам чиқишмади. Фақат Миша баъзан дўконга чиқибегулик келтирар, улар тағин бир-бирларини ялаб-юлқашда давом этишарди.

Ниҳоят икки кун ўтиб Тангиз ўзи ваъда қилган янги паспортни олиб келди. Ўн дақиқа ўтиб Фотима тайёр бўлди.

— Москвадаги танишларинг билан гаплашдингми? — сўради Фотима лабларини бўяркан.

— Гарик деган йигит. Домодедовадан қўнғироқ қиласан. Сени кутиб олишади.

— Раҳмат, Тангиз… Айтганча, паспорт қалбаки эмасми?

— хафа қилаяпсан, опоқ қиз.

— Унда зўр бўпти.

— Раҳматдан бўлак менга ҳеч нарса ҳадя қилмайсанми?

— Ижара учун берган юз долларим чўнтагингдадир? — киноя аралаш сўради Фотима машинанидаги кичик кўзгу орқали Тангизга боқиб.

— Сенга нима фарқи бор? Миша танишим. У билан ўзимизнинг ҳисоб-китобларимиз бор. Менимча, сен керагидан ортиқроқ ҳақ тўладинг шекилли унга?

— Бу сенинг ишинг эмас. Биз бир-биримизни ёқтириб қолдик. Биласанми, дунёда шундай нарсалар борки, пулга сотиб ололмайсан…

 

ЎНИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Сева Кроткин катта йўл четида туриб олганча Лондонга қўнғироқ қиларди. Мана, ёрдамчиси Фоня Михеев иккинчи кун бедарак. Сева уни яхши кўрарди. Чунки, Фоня уеча олмайдиган муаммоларни жуда осонлик билан ҳал қилиб ташлай олади. Шу сабабли ҳам Сева ўзи бошқараётган фонд ҳисобидан уни юридик институтда ўқитди. Америкага юборди. Сўнгра Лондондаги «Бейкер-стрит» кўчасидан кичкинагина квартирани ижарага олди.

Фоня у ерга уч кун аввал етиб келганди. Бир марта қўнғироқ қилди-ю, шу кўйи йўқолди…

Вера ва Любалар тушлик тайёрлашарди. Май ойи анча иссиқ келгани сабабли ташқарида овқатланишга аҳд қилишди.

Люба Нахабинодаги бу дала ҳовлига тез-тез келиб турар, Сева эса, дастлабки пайтларда ҳар сафар бир-бирларига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган хотини ва қайнсинглисини адаштириб қўявериб хуноб бўларди. Хайрият, орадан олти ой ўтиб ҳар ҳолда уларни ажратиб ола биладиган бўлди. Барибир, опа-сингил баъзан ҳазиллашиб уни адаштиришса, қўлга тушиб қолаверади…

Бугун тушликка Надя ҳам келишни ваъда қилганди. Бундан ташқари, сева Австрия доришунослик компанияси Ганс Крюгерни, белоруссиялик жуҳуд дўсти Бодровични ҳам меҳмонга таклиф этган.

Сева бир стакан минерал сувдан ичди-да, стол устидаги сочиққа пешонасидаги терларни артиб курсига ўтирди.

— Мазали ҳидлар келаяпти. — деди у опа-сингиллар патнисда газакларни олиб чиқиб стол устига қўйишгач.

— Азизим, — Вера эринингелкасига қўлини қўйиб эркалаган оҳангда сўз қотди. — атайин сиз учун Лида крапивали шўрва тайёрлади. Иккинчи овқатга қовурилган шампинонейсиз.

— Торт-чи? — сўради Сева норозиланган кўйи.

— Йўқ, торт ўрнига асал бор. Эсингиздами, Фоня қишлоқдан олиб келганди.

Шу тобда ташқарида машинанинг сигнали эшитилди. Сева югурганча бориб дарвозани очди. Надя келибди. У машинадан тушибоқ югурганча келиб Севанинг бўйнига осилди ва қорнини қитиқлаб қўйди.

— Мен ёлғиз эмасман. — кулди Надя машина тарафга ишора қилиб. — Дўстим билан келганман. Шундай экан, тушлигингизнинг ярмини беришингизга тўғри келади…

Сева кулиб меҳмон томонга ўгирилди. Бу йигит қирқ ёшларда, қомати спортчиларга хос, истарали эди. Сева дарров эслади. У уйланганда тўйга келганди. Бошлиғи генерал Грижин билан бирга эди. Сева генерал билан икки йил аввал самолётда танишган…

— Петр Ерожин. — Севага жилмайиб чап қўлини узатди меҳмон.

— Сева. — Кроткин унинг қўлини қисиб сўради. — Яра ҳали битиб кетмадими дейман.

— Сиз қаердан биласиз? — ҳайрон бўлди Ерожин. — Йўқ. Битиб кетган. Аммо даволаниб юрган пайтимда чап қўлимни узатавериб, шунга ўрганиб қолибман шекилли…

Танишувдан сўнг уччовлари биргаликда ичкарига киришди ва курсиларни эгаллашди.

— Умуман айтганда, қорним тўқ. — деди Ерожин. — Агар нозик меҳмонларни кутаётган бўлсангиз, мен кўчаларни айланиб келишим мумкин. Анчадан бери бундай жойларда бўлмагандим. Голф майдонларини томоша қилардим.

— Йўқ, — жавоб қилди Сева. — мен учун ҳамма баравар. Меҳмон атойи Худо дейишади. Сизлар ҳаммангиз менинг дўстларимсиз.

— Раҳмат… Сиз ҳам голф ўйнаб турасизми?

— Албатта. Голф жони дилим.

— Азизим, кийимларингизни алмаштириб олсангиз бўларди. — шивирлади Вера эрининг майкани туртиб чиққан қорнига назар ташлаб.

— Вера, ахир, мен дала ҳовлидаман!..

— Биламан. Лекин майка ҳўл бўлиб кетибди.

— Шунақами? Майли, алмаштирсам алмаштира қолай…

Сева меҳмонлардан узр сўраб ичкарига йўл олди.

 

* * *

 

Крюгердан негадир дарак йўқ эди. Сева асабийлаша бошлади.

— Яна йигирма дақиқалар кутиб турайликми? — сўради Вера эрининг ҳолатини пайқагандек.

— Йўқ. — жавоб қилди Сева. — кутдириш қиролларга ярашади. Гансик эса, қирол эмас. Ўзидан кўрсин. Қани, сузаверинглар!..

Опа-сингиллар барча юмушларни бажариб бўлишгач, стол атрофига ўтиришди. Надя Ерожиннинг ёнига чўкиб меҳрибонларча товоғига турли газаклардан солиб қўярди. Люба бўлса, табассум билан ўтирарди-ю, чеҳрасидаги ташвиш аломати кўриниб турарди. Сева тушанди. Фонядан хавотир олаяпти. Тўғри-да, тўрт кун аввал Любанинг қўлини сўраган одам бир бор қўнғироқ қилиб қўйишга ярамаса…

Сева қадаҳга ароқ қуйиб кўтарди.

— Меҳмонлар, — бир ўзи ҳеч кимга индамасдан ичганидан хижолат тортди шекилли, қадаҳни жойига қўйиш асносида ўтирганларга юзланди сева. — биз оддий одамлармиз. Кимнинг ичгиси келса, бемалол ўзи қуйиб ичаверсин. Қадаҳ сўзлари, ясама илтифотлар бизда ўтмайди. Тортинманглар!..

Ерожин индамади. У ҳар қандай даврада ҳам ўзини қандай тутишни билади. Шу сабабли ўзидан ўн беш ёшлар чамаси кичик бўлган Севанинг сўзидан ажабланмади. Ҳатто, Вера узатган шампан виносини олишдан бош тортди.

— Кечирасиз, хизматдаман. — деди кулимсираб. — Яна… Рулдаман.

— Тушунмадим. — Кроткин ҳайрат аралаш Ерожинга тикилиб қаради. — Сиз меҳмон бўлиб келдингизми, ё Надяга тансоқчилик қилиш учунми?

— Тансоқчиларнинг ҳам ўз сирлари бўлиши мумкин. — жавоб қилди Ерожин.

— Мен Петяни севаман. — Надя очиғини айтиб қўя қолди. — Агар кимдир қизиқаётган бўлса, билиб қўйсин.

— Унда нега ичмаяпмиз?.. Айтганча, янги меҳмонимиз Надянинг бу гапига қандай муносабат билдираркин?

Ерожин секин Надянинг қўлидан тутиб бошини кўтарди.

— Тўғриси, умримда биринчи марта ўзимни бахтиёр ҳис қилаяпман.

Ҳамма қарсак чалди.

— Шундай қувончли кунда менинг севимли овқатимни тайёрлаб берасизларми-йўқми? — кулди Сева.

— Эҳ, айёр, — дея унингелкасига шапатилади Вера. — Бўпти, ҳой Лида, Ганснинг бифштексини эримга келтириб бер!..

Сўнгра Вера Любага юзланди.

— Менга қара, сингилжон, бир нарса эсимга тушиб кетди. Нега Останкинонинг ичида мени кўриб ҳам саломлашмадинг? Эсингдами, кутилмаганда тўқнашиб кетгандик?

— Йўғ-е, — елка қисди Люба. — бунақасини билмайман. Сен мени биров билан адаштираяпсан.

— Мен адаштираяпманми? Худога шукр, кўзим яхши кўради ҳозирча. Мен ўшанда пастга тушиб келаётгандим. Қарасам, сен турибсан. Ўзинг ҳам кўрдинг мени. Мен журналдаги йигитлар билан бирга эдим.

— Қачон?

— Ўтган куни уч яримда.

— Вера, томинг кетиб қолибди. Мен Останкинога охирги марта бир ой аввал борганман. Ўтган куни журналдан ташқарига чиқмадим. Пашка кун бўйи эзиб юборди. Реклама суратга олаётгандик.

— Қизиқ. — ўйчан оҳангда шивирлаб қўйди Вера. — Аниқ сени кўргандим-ку!..

— Люба, мен индамаоқчи эмасдим-у, — кутилмаганда гапга аралашди Надя. — лекин чидолмадим. Сен мен билан ҳам саломлашмай ўтиб кетувдинг.

— Ие, вей қизлар, нима бўлган ўзи сизларга? Қаранглар, Надя билан ҳам саломлашмай ўтиб кетганмишман. Ҳойнаҳой, ўтган куни ва соат уч яримдадир-а?

— Йўқ, Уч кун бўлди. Бувимни кўришга боргандим. Ҳовлига чиқдим. Сен уйинг томонга келаётган экансан. Кулдим. Индамай ўтиб кетдим. Бақирдим. Барибир қайрилиб қарамадинг.

— Вера, — куйиниб синглисига ўгирилди Люба. — айтгин Надяга, биз уч кун олдин далада эдик деб. Ўшаерда тунаб ҳам қолганман.

— Бўлди, бас! — Сева уларнинг сўзини бўлиб ўрнидан турди. — Биз Ерожин билан бир айланиб келайлик. Йўқса, сизларнинг тортишувларингизни эшитавериб…

Сева давомини айтмади. Аксинча, Ерожиннингелкасига қоқиб туришга ундади.

 

* * *

 

Бир соатлар ўтиб Ганс келди. Яна ўтиришди, ичишди, чақчақлашишди…

Меҳмондорчилик тугагач, Надя ва Ерожин ёлғиз қолишди. Улар дарахт панасига бориб ўтиришгандан сўнг Надя сўраб қолди:

— Петя, илгари ҳам бошқа аёллар билан учрашганмисиз?

— Нимайди? — деди Ерожин Надяниелкасидан қучиб.

— Қизиқ-да! Айта қолинг! Ахир, сиз тўғрингизда деярли ҳеч нарса билмайман. Биламанки, оилали бўлгансиз. Хўш, нега ажрашгансиз?.. Бугун менга севги изҳор қилдингиз. Аниқроғи, сизни мажбур қилишди.

— Ўша мажбур қилганлардан жуда мамнунман. Чунки, ўзим юрак ютиб айта олмасдим.

— Отамдан қўрқасизми? Йўқ, унақаларга ўхшамайсиз… Уйингизга мени таклиф этмаяпсиз. Нега? Биласиз-ку, сизга ҳеч қачон йўқ демайман!

— Биласизми, Надя, буни тушунтиришим қийин. Лекин ҳаракат қилиб кўраман. Тўғриси, сиз менга биринчи кўрганимдаёқ ёқиб қолдингиз.

— Ўша тўйдами? — Надя Ерожиннинг юзларини оҳиста силаб қўйди. — Мен ҳам ўшанда сизни ёқтириб қолгандим. Бир марта мен билан рақс тушганингиздаёқ ўлиб қолай деганман. Сизни излайвериб кўзларим толиққан. Сиз бўлсангиз, қайтиб олдимга келмадингиз.

— Мен ҳам сиздан кўз узолганим йўқ. Аммо қайтиб сизга яқинлашишга журъат тополмадим. Қари одамга кўзи учиб турибдими бу қизнинг деб ўйладим. Ўзимга ўзим жимгина ўтиришга буйруқ бердим.

— Отам Ерожин яраланиб касалхонада ётибди деганда, дарров ўша сиз эканингизни пайқадим.

— Мен бўлсам, ҳушимга келганимда ҳеч нарсани эслай олмасдим. Фақат сизнинг чеҳрангиз кўз олдимда айланарди. Кейин… Биз рақс тушган мусиқани эсладим.

— Касалхонага келганимда мени таниганингиздан хурсанд ўблиб кетгандим. Кўзларингиз ҳаммасини айтиб турарди… Ўша куни жуда бахтиёр эдим. Кун бўйи рақсга тушдим, отамнинг бўйнига осилиб эркаландим. Хурсандлигимни яшира олмадим. У кишига бор гапни айтгим келарди. Бироқ ўйлаб қолдим. Оилали бўлсангиз-чи? Отамдан секин-секин суриштира бошладим.

— Ҳа, кейин яна касалхонага келдингиз. Менга пирожний олиб келдингиз. Рости, пирожнийни ёмон кўрардим. Сиз олиб келган пирожний эса, мўъжизадай кўриниб кетди. Ҳар куни сизни кутадиган бўлдим.

— Оҳ, мен ҳар куни келардик касалхонага. Бироқ ичкарига киришга юрагим дов бермасди. Атрофда айланиб вақт ўтказардим… — Надя ўрнидан туриб Ерожиннинг бошини қучди. — Жонингизга тегиб қолишдан қўрқардим.

— Жинниман-да!.. Отасини асраб қолганим учун менга миннатдорчилик билдирмоқчи деб хаёл қилибман. Ярадорга раҳми келаяпти деб ўйлабман.

— Энди сизни севишимни биласиз-ку! Нимадан қўрқасиз?

Ерожин ҳам ўрнидан қўзғалиб Надядан бўса олди. Қўлтиқлашганча боғ томон кета бошлашди.

— Надя, — деди Ерожин. — мен биронтаям аёлга бундай муносабатда бўлмаганман. Сиз илгари бошқа аёллар билан ҳам учрашганмисиз деб сўрадингиз. Очиғи, санамаганман. Аёлларни севардим. Бошқа эркаклар каби. Сизга эса, муносабатим буткул бошқача. Сизни кўргим, эркалагим келади доимо. Мана шу чиройли кўзларингизга узоқ-узоқ термулиб ўтиргим келаверади. Лекин… Тўшакка ётишга қўрқаман. Сизга ёқмай қолишдан қўрқаман.

— Аҳмоққинам!.. Шундай катта, йирик одам аҳмоқ бўлса… Ахир, мен сизники бўлишни орзу қиламан! Кучли қўлларингиз, лабларингиз тушларимга кириб чиқади. Ҳар тун фақат сизгинаетишмайсиз менга. Илтимос, менга уйланинг! Мен жуда яхши, меҳрибон хотин бўламан. Сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайман.

Ерожин қотиб қолди. Наҳотки, шу ёшгина қизга?..

— Ёшим нечадалигини биласиз-ку! — деди ниҳоят ўзида куч тўплаб. — Отангиздан тўрт ёшгина кичикман холос.

— Нима бўпти? Мен учун ёшнинг фарқи йўқ…

Ерожин кулиб қўйди.

— Бўпти, агар сентябргача мендан айниб қолмасангиз, ёки бошқа ёшроғини учратмасангиз…

 

ЎН БИРИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Михеев божхонадан чиққач, тўхтаб турган таксилардан бирининг орқа ўриндиғига ўзини ташлади.

— Плюшчихага ҳайда!

— Юз сўм бўлади.

Михеев индамади. Ҳозир савдолашадиган аҳволда эмасди. Бугун у пора олиб қўйди. Чўнтагида ўн минг доллар яхшилаб тахланган ҳолда ётибди. Бу қандай содир бўлди, сира ақлиетмайди. Худди тушдагидек…

Ҳа, Лондонга келгач, Москвага қўнғироқ қилди. Кроткин билан гаплашди. Сўнгра… Вилли Смитнинг ҳузурига борди. Таниш ҳуқуқшунос унга иккита фирманинг техник ва молиявий аҳволи ҳақида маълумотнома «ясаб» берди. Иккала фирма ҳам бир хил.

Фоня маълумотномани олгач, кетишга чоғланди. Бироқ Вилли қўймади. Уни яқин таниши билан таништириб қўймоқчи эканини айтди. Қаршилик қилишга имкон йўқ эди. Виллининг кетидан кабинетга кирди. Уерда башанг кийинган бир йигит ўтирарди. Фоня унинг эгнидаги костюмига қараб ҳайрон қолди. Жуда қиммат. Саккиз юз фунтларга тортади. Йигит ўзини пан Стаховский дея таништирди. Фонянинг эндигина самолётдан тушганини эшитгач, жонланди.

— Мен сизни ресторанга таклиф этмоқчиман. — деди у майин жилмайиб.

— Рози бўлавер. — гапга қўшилди Вилли. — барон Лондондаги ресторанларни яхши кўради…

Фоня қаршилик билдириб ўтирмади. Уччовлашиб обрўли ресторанлардан бирига кириб ўтиришди.

— Энди иш юзасидан гаплашсак. — гапни узоқдан бошлади Стаховский. — Мен сизга поляклар фирмаси билан ҳамкорлик қилишни таклиф этаман. Улар сизнинг буюртмаларингизни аъло даражада бажара олишади. Биз Минскдаги комбинатни японлардан кам жиҳозламаймиз. Энг асосийси, шу ишни битириб берсангиз, шахсан ўзингизга «ҳақ» бераман. Бу ҳақда ҳеч ким ҳеч қачон билмайди.

— Йўқ, жаноб Стаховский, — жавоб қилди Фоня. — мен бундай масалаларниечиш даражасида эмасман. Кроткин унчалик машҳур бўлмаган фирма билан сира битим тузмайди. Мен уни яхши биламан…

Бу жавоб Стаховскийни ажаблантирмади. У суҳбат орасида фирмасининг катта имкониятларга эга эканини исботлашга уринар, Михеев эса, кайфи тобора ошиб кўзларини юмганча уни эшитишда давом этарди…

У эрталаб меҳмонхонада уйғонди. Ёнида Стаховский йўқ эди. Стол устида ёзиб қолдирилган хат ва ўн минг доллар пул турарди.

— «Мен Варшавага учиб кетаяпман. — деб ёзибди у хатида. — Битимни кучга киритиш ҳаракатини қиламан…»

Фоня шошиб стол устидаги битимни қўлига олди. Пастида ўзининг имзоси.

Тезда ваннахонага кириб соқолини олди-да, Севага қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Кейин ўйлаб қолди…

Йўқ, яхшиси, қўнғироқ қилиб ўтирмайди. Кроткиннинг ўзи билан учрашади…

 

* * *

 

Такси билан ҳисоб-китоб қилгач, у подездга кирди. Лифт қоровули Савелий Лукич исмли қария экан.

— Ў, қайси шамоллар учирди? — хурсанд бўлиб унга қўл узатди қария.

— Лондондан учиб келдим. — жавоб қилди Фоня.

— Сева хотини билан қаёққадир кетди. Лекин Люба ичкарида. Кир, сени соғингандир!..

Фоня секин ичкарига кириб меҳмонхонага қараб юрди. Шунда орқадан яқинлашиб келган Люба уни маҳкам қучди. Фоня ўгирилиб улгурмай, уни диванга ётқизди-да, юз-кўзларидан ўпа кетди…

Улар шу кўйи ярим соатча бир-бирларини эркалаб ётишди…

Савелий Лукич эшикка яқин келганда эса, Фоня ҳам, Люба ҳам уйда йўқ эди.

— Кутишга тоқатлариетмабди чоғи. — сўзланди қария. — Ишқилиб омон бўлишсин!..

Қария смена топширишга тайёргарлик кўра бошлади. Унинг ўрнини бугун Зина кампир эгаллаши керак эди.

 

ЎН ИККИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Петрович ҳар доимгидек эрталабки соат олтида уйғонди. Хотини уйда йўқ эди. Қуёш аллақачон ичкарига ҳам мўралай бошлабди. Одатига кўра ваннахонага кириб соқол олди, чўмилди. Лекин кексалик туфайлими, бир ўзи нонушта қилгиси келмади. Хотини Лидия Ивановнанинг бақириб туришлариетишмади шекилли…

У кийиниб қўлига калитни олди-да, биринчи қаватга тушди. Лифтда юришни ёқтирмасди. Почта қутиларни текшириб кўрган бўлди-да, гаражга кириб машинасига ўт қўйди. Шошилмасдан моторни қиздириб олгач, машинани ташқарига олиб чиқди. Сал нарида Дима Самоделкин турган экан.

— Дала ҳовлигами? — сўради у ўзининг «Мерседес»и атрофида айланиб нималарнидир қидираркан.

— Ҳа, фақат аввал Плюшчихага ўтиш керак.

— Кампирга салом айтгин! — кулди Дима…

Хайрлашишди. Петровичнинг машинаси ўрнидан қўзғалди…

Кўчаларда машина кам бўлгани сабаб, светофорлардан тезроқ ўтиб борди. Мана, ниҳоят Плюшчиха кўчаси кўринди…

Кроткинларнинг лифтида бугун Савелий Лукич навбатчи экан. Улар ярим йил аввал танишишганди. Қария ҳам футболда анча-мунча нарсани тушунаркан. Дарров қалинлашиб кетишди…

Биргалашиб пирог билан чой ичишгач, Петрович калитни олиб ўз вазифасини адо этиш учун ичкарига кириб кетди…

Қаердан чироқ ёқишни ҳам эсидан чиқарган экан. Қоронғи холлда анчагача пайпасланиб юрди. Амаллаб топиб олгач, икки қаватли эшик қулфини очди ва меҳмнохонага қадам қўйди. Не кўз билан кўрсинки, уерда бир эркак думалаб ётибди. Пол қип-қизил қонга бўялган. Анчадан бери ётган бўлса керак, қон қотиб ҳам улгурибди. Юрагини ваҳм босган Петрович лифт томон чопиб чиқди. Қария Савелий Лукич бамайлахотир чой ичиб ўтирган экан.

— Милицияга қўнғироқ қилинг! — қичқирди Петрович. — Ичкарида мурда!!!

Шу гапни айтишга айтди-ю, беихтиёр боши айланиб йиқила бошлади. Қария югуриб келиб уни тутиб қолди-да, каравотга авайлаб ётқизиб, ўзи телефонга чопди.

(давоми бор)

Андрей АНИСИМОВ

 

 

loading...