Шаҳзода Муҳаммедова: «Мен бепулга реклама қилмайман, ҳурматли тадбиркорлар!!!»

0

Шаҳзода Муҳаммедова ўз инстаграм саҳифасида айрим сурбет тадбиркорларга кичик истеҳзо қилиб ўтди.

— Ҳеч кимга сир эмас, инстаграм тармоқларида интернет шоп магазинлар фаолиятлари жуда актив бўлиб кетган. Кунига direckt орқали 100дан зиёд интернет шоп магазинлари томонидан кўплаб таклифлар билан чиқишади. «Профилимни реклама қилиб беринг, сизни фойдаланувчиларингиз сони 2 миллиондан ортиқ экан. Эвазига қанча хоҳласангиз, маҳсулотларимиздан олинг деб айтишади. Тўғри, бу жуда зўр таклиф. Биламан бошқа актрисалар мана шундай келишув асосида реклама қилаётгандир ўз инстаграм саҳифасида. Лекин биз санъаткормиз. Халқнинг эътиборидаги инсонлармиз. Биз тарғиб қилган маҳсулот сифат даражасини билишимиз керак.

Шу учун мен келишув асосида 20 та эмас, бир дона маҳсулотидан оламан. Аммо ундан ташқари тадбиркорнинг маҳсулотини реклама қилганим учун махсус гонорар оламан. Эслатиб ўтаман, Мен бепулга реклама қилмайман, ҳурматли тадбиркорлар!!!