Тошкент шаҳри халқаро рейтингда эътироф этилди!

0

Тошкент шаҳрига илк бор кредит рейтинг даражаси берилди

????14 июнь куни нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири «Fitch Ratings» Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида «BB-» прогнозли «Барқарор» мақомини тасдиқлади. Таъкидлаш жоиз, бу пойтахтимизнинг мазкур йўналишдаги илк халқаро эътирофидир.

????Бугун Россия федерацияси, МДҲ ва Қораденгиз минтақаси бўйича «Fitch Rating» агентлигининг минтақавий раҳбари Дмитрий Сурков томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевга барқарор прогонозли “BB-” суверен кредит рейтингини тасдиқловчи сертификат топширилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу халқаро даражадаги эътироф Тошкентнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади, пойтахтимиз иқтисодиёти халқаро миқиёсда барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.