40 МИЛЛИОН СЎМЛИК АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ

0

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 08.02.2019 йилдаги суд буйруғига асосан Қўқон шаҳар А.Т.Ҳўқандий кўчасида яшовчи фуқаро О.Қулматовдан ундирувчи Л.Рўзиматова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд буйруғи юзасидан 14.02.2019 йилда Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида суд буйруғида кўрсатилган қарздор О.Қулматовнинг Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий кўчасидаги хонадони ўрганилганда, у ерда яшамаётганлиги аниқланган ва унинг номига расмийлаштирилган кўчмас мулклар, пул маблағлари ҳамда транспорт воситалари текширилган, бироқ ижобий натижа йўқ.

Давлат ижрочилари ва бўлим тезкор ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида қарздор О.Қулматов Муқимий кўчасида яшаб келаётганлиги аниқланган ва у билан ўтказилган профилактик суҳбат натижасида ундирувчи билан алимент масаласида келишувга эришган.

Яъни қарздор О.Қулматов ундирувчи Л.Рўзиматовага келгусидаги алимент тўловлари ҳисобидан жами 40 млн сўм маблағ таклиф қилган ва ундирувчи ушбу маблағни қабул қилиб, алиментдан тўлиқ воз кечган.