САРОБ САЛТАНАТИ… (6-қисм. Охири)

0

 

 

***

 

Орадан бир соатлар ўтиб машиналар саф тортганча улар томон кела бошлашди. Машиналар жуда кўп эди. Шу нарса Ерожинга ёқмади.

— Нима кераги бор эди шунча одамни бошлаб келишнинг? — сўради Холиджондан асабий оҳангда.

— Одамлар сиз Воҳин акани топганингизни эшитиб ўзлари эргашиб келишди.

— Ғаввосларнинг каттаси ким?

— Мен, — унга бир йигит келиб қўл узатди. — исмим Карим.

— Сен манавиердан пастга шўнғи-чи, бирор нарса учратармикансан!..

Карим итоат билан махсус кийимларини кийди-да, сувга шўнғиди. Бироқ бетондан бўлак ҳеч нимани учратмади.

Ерожин ҳайрон бўлди.

Наҳотки, машина шуерда чўккан бўлса-ю, оқим уни узоққа олиб кетса?..

— Машина то ҳаво тўлиқ чиқиб кетмагунча чўкмайди. — аниқлик киритди Карим. — У сузиб кетаверади.

— Яна бир шўнғиб нариёқларниям қараб кўр!

— Хўп.

Карим сувга тушиб чамаси ўн дақиқалар йўқ бўлиб кетди ва кутилмаганда узоқдан туриб иқчқирди.

— Машинани топдим!

Тўпланганлар Карим сувдан чиқиши лозим бўлганерга қараб чопишди. Ўнлаб қўллар уни сувдан чиқариб олиш учун узатилди.

— Капот сал тирналган. — деди Карим юқорига чиқиб олгач. — Олдинги эшик очиқ. Ҳайдовчининг жойи бўм-бўш.

Ерожиннинг қўлини биринчи бўлиб Козлов қисди.

— Табриклайман, Петр Григоревич! Ўз ишингизнинг устаси экансиз.

Кетидан Холиджон, Ҳакимовлар табриклашди.

Фақат Муҳаббатгина ўз ҳисларини ошкор этгиси келмади. Эркаклардан истиҳола қилди. У Ерожинга яқин келиб юзларига мамнунлик билан тикилиб қаради холос.

— Машинани чиқариб оламиз. — деди Охунбоев Ерожинни журналистлар қуршовидан олиб чиқиб. Ерожин

еса, барчаларини бир сафга турғазиб журналистларнинг суратга олишларига имкон яратган бўлди.

Шундан сўнг Карим яна сувга шўнғиди. Машинани чиқариб олиш учун ғаввос оз эмас, кўп эмас, беш марта қайта-қайта сувга шўнғишга мажбур бўлди. “КАМАЗ” ҳайдовчиси ҳам ўз жойини эгаллади. Ниҳоят “Жигули” сувдан тортиб олинди. Ҳамма ортга чекинди. Ерожин секин бориб машина ичига разм солди. Даҳшатнинг каттаси худди ўшаерда эди. Воҳиднинг шишиб кетган мурдаси олдинги ўриндиқда ётарди.

— Нима қиламиз энди? — сўради Козлов.

— Шаҳар бўлимига олиб кетамиз.

Ерожиннинг гапи билан машина ва жасадни “КАМАЗ”га юклашди…

 

***

 

Шаҳар бўлими ҳовлисига барча ходимлар йиғилди. Жасадни бутунлигича, шикастетказмай тортиб олиш учун кузовни қирқишга мажбур бўлишди. Ерожин мурда ҳидига чидай олмай кетаётган бўлса-да, оғиз-бурнини беркитиб машина ичкарисини синчковлик билан кўздан кечирарди. Жасаднинг ўнг қўлида тўппонча бор экан. Ходимлардан тўппончани олиб беришни сўради. Икки нафар ходим тўппончани олиш учун ўн беш дақиқалар ҳаракат қилишди. Афсуски, бу ҳақиқий тўппонча эмас, ёндиргич бўлиб чиқди. Бундан Ерожиннинг энсаси қотди. Чунки, чўкаётган одамнинг сигарет тутатгиси келиши ақлга сиғмайдиган ҳолат эди.

Воҳиднинг костюмидан унинг ҳужжатларини топишди. Ерожин дўстининг суратига боқди. Бир пайтлардаги қувноқлигидан деярли ҳеч нарса қолмабди. Анча жиддийлашган.

У машина қутиларини титкилаб кўрди. Қандайдир қоғозлар, калитлар…

Қоғозларни Козловнинг қўлига топширди-да, калитларни чўнтагига солди. Ерожин ўзи истаган нарсани топгандай эди. Ҳа, қотил — Фотима! Воҳиднинг қўлида тўппонча йўқ. Демак, қизининг қўлида қолган. Қизининг? Кимнинг қизи ўзи у?..

Шу тобда Муҳаббат секин келиб Ерожиннингелкасига туртди.

— Сиз бугун яна Воҳид аканинг уйини кўздан кечирмоқчи эдингизми? — сўради у мулойим овозда. — Бугун мен бўш эдим.

Ерожин тезда Носировга қўнғироқ қилиб табриклади. Фотимга нисбатан қидирув эълон қилишларини сўради. Эртанги куннинг ярмини айнан Фотимага бағишлашга қарор қилди. Сўнгра Холиджондан машинасини бериб туришини илтимос қилди.

— Рулга ўзим ўтираман. — деди у қатъий оҳангда. — Ҳайдовчининг кераги йўқ. Қолаверса, Муҳаббатни ёрдамчиликка беришни ваъда қилгандингиз. Пайтиетди.

— Гап йўқ. Сизнинг гапингиз гап!..

 

***

 

— Русларнинг Шерлок Холмси Воҳид аканинг уйини ўзи топадими, ё мен йўл кўрсатаманми? — йўл-йўлакай эркалик билан сўради Муҳаббат.

— Ҳаракат қилиб кўраман, Муха! — деди Ерожин аёлнинг қўлини қисиб.

Улар шаҳар кўчалари бўйлаб катта тезликда кетиб боришарди. Қиз жим. Фақат Ерожин чорраҳада тўхтагандагина ташқарига қараб шивирлаб қўйди:

— Энди ўнгга.

Ерожин машинани йўл бўйида қолдириб Муҳаббат ҳамроҳлигида уй ичкарисига кирди. Ҳувиллаган ҳовли янада қўрқинчли кўринарди.

— Мен қўрқиб кетаяпман. — титраб пичирлади Муҳаббат ва Ерожиннинг пинжига кирди. Подполковник униетаклаб меҳмонхонага кириб борди. Кейин ётоққа қараб юрди. Кенг каравотнинг бўёқлари ярқирарди. Ерожин Муҳаббатни маҳкам қучиб қоронғиликда лабларини қидириб топди…

 

***

 

— Кел, яна бирпас ётайлик! — ваннахонадан чиқиб келган аёл томон қўл узатди Ерожин ётганерида.

— Йўқ, мумкинмас, гуноҳ. — жавоб қилди Муҳаббат. — Мен чўмилиб олдим. Мусулмон аёллари чўмилиб бўлингандан сўнг эркак билан ётишмайди. Бозордаги қумғонларни кўрдингизми? Ҳатто, саҳрода бўлсаям аёл киши қумғонда сув бор-йўқлигини текшириб кўради. Агар сув бўлмаса, эркакни яқинига йўлатмайди. Келинг, шу уйдан кетайлик! Воҳид аканинг мурдаси кўз олдимдан кетмаяпти. Ўзи… Буерда нимани текшириб кўрмоқчийдингиз?

— Текшириб бўлдим. — айёрона кўз қисиб кулди Ерожин.

Улар тунги шаҳар кўчалари бўйлаб кетиб боришарди. Муҳаббат Ерожиннингелкасига бошини қўйиб олди.

— Илтимос, жўнаб кетманг!

— Аҳмоққинам, мен буерда нима қиламан? — деди Ерожин унинг сочларини сийпалаб. — Мен рус бўлсам. Буерлар менинг мамлакатим эмас. Кимга керакман буерда?

— Сизга ўхшаган одамлар ҳамма жойда керак. Айтинг-чи, сизни бошқа кўрмайманми? Ҳойнаҳой, уйингизда хотинингиз, болаларингиз бўлишса керак-а?

— Ҳозирча хотиним йўқ. Қаллиғим бор. Хотиним билан аллақачон ажрашиб кетганман. Хўш, қайси томонга бурай рулни?

— Мен микрораёнда яшайман. Йўлни биласизми?

— Биламан. — жавоб қилди Ерожин.

— Истайсизми, сиз билан юртингизга кетаман? — сўради Муҳаббат. — Ана шунда сизнинг иккита қаллиғингиз бўлади.

— Худо хоҳласа, бир кун албатта кўришамиз…

Подезди рўпарасигаетиб келиб тўхташгач, Муҳаббат Ерожиннинг юзидан оҳиста ўпиб, манзили ва телефон рақами ёзилган қоғозни чўнтагига жойлаб қўйди.

 

***

 

Ерожин меҳмонхонага қайтиб келгач, машинани кираверишда қолдирди. Ичкарига кириб каравотга ёнбошларкан, Муҳаббатни кўз олдига келтирди.

— Аблаҳман-да, ўйлади у. — уёқда қаллиғим кутаётган бўлса-ю, мен буерда бегона аёллар билан дон олишиб юрсам.

Лекин виждон қийналиши узоққа чўзилмади. Чироқни ёқиб жомадонни қўлига олди-да, очиб ичидан Воҳиднинг суратларини топди. Иккинчи суратда Райҳон кулимсираб турарди. Ерожин бу аёлни яхши эслаб қолганди. Кўз ўнгида ўша тундаги воқеалар аста жонланди. Ана, у диванда ётибди. Воҳид маст бўлиб қолган. Полда чўзилиб ётарди. Райҳон икковлари уни кўтариб ётоққа олиб киришди. Воҳид бир-икки нималардир деб ғудранган бўлди-да, қайтадан хуррак ота бошлади. Райҳон секин келиб Ерожинни қучди.

— Мабодо укангиз йўқми? — сўради Райҳон.

— Йўқ, нимайди?

— Бир рус йигитини биламан. Жуда ўхшайди сизга.

Шундан сўнг Райҳон чироқни ўчириб Ерожинниечинтира бошлади. Эркак унинг сийналарини эркалай-еркаклай силаб аста диванга ётқизди…

— Эҳ, — суратни жойига қўйиб хўрсинди Ерожин. — жудаенгилтак аёл эди у. Қайси эркак билан қизиниям ташлаб қочиб кетди экан?..

Орадан бир соатча вақт ўтиб телефонга яқин борди ва Аксеновларникига қўнғироқ қилди. Бу вақтда Фонянинг ота-онаси Марфа Иличнина билан чойхўрлик қилишарди.

— Петя, қотилни топдингми? — қизиқсинди кампир.

— Марфа Иличнина, менга сизнинг ёрдамингиз зарур. — деди Ерожин. — Невараларингиз қаерда туғилган? Москвадами, ё Германиядами?

— Сен ўзи қаердан қўнғироқ қилаяпсан?

Ерожин айтди.

— Сен, азизим, уларнинг ватанида турибсан экан. — деди Марфа Иличнина.

— Қанақасига? Аксенов Германияда хизмат қилган. Кейин қизларини буёққа олиб келмаганми?

— Йўқ, Ваня Германияга кетгунча Ўрта Осиёда хизмат қилган. Қизлар ўшаерда туғилишган.

Кампирга миннатдорчилик билдириб, Ерожин гўшакни жойига қўйди ва соатига қаради. Ўн икки ярим бўлибди.

Ҳозироқ йўлга отланиш лозим эди. Шоша-пиша кийиниб ташқарига йўл олди…

 

***

 

Бу ерларда тун билан куннинг фарқи йўқ экан. Шу маҳалда ҳам чойхоналар ишлаб ётибди. Ош пиширишаяпти, кабоб тайёрлашаяпти…

Ерожин тўғри туғруқхонага кириб борди. Афсуски, бошлиқлар кечаси бўлишмайди. Эшикни очди-ю, ичкарига қадам қўйди.

Омади келибди. Шу кеча Содиқова навбатчиликда экан.

— Киринг, — деди аёл Ерожиннинг юзига маъноли тикилиб. — сизни танидим. Фақат бизда қоида шуки, ичкарига халатсиз кирилмайди. Нима қилардим? Сизни кечираман-да!.. Фақат бир марта.

— Узр, қоровулни уйғотгим келмади. Бошқа қайтарилмайди. Тушунмадим… Биз танишмизми?

— Ҳа, бугун кун бўйи сизни телевизор орқали кўрсатишди. Сиз москвалик машҳур изқуварсиз. Менинг исмим Зулфия Содиқова. Ўтиринг!

— Мен бир дақиқагагина кирдим. — Ерожин секин курсига ўтириб қайта узр сўраган бўлди. — Сизни кўп вақт ушламайман. Биласизми, Шура Ибрагимова билан кўришишим лозим эди.

— Тўхтанг, олдин мен сизга чой дамлаб бераман. — деди Зулфия. — Ўзбекларда одат шунақа…

Ерожин буерда бир соатча қолиб кетди. Шунга яраша кўп нарсаларни аниқлашга эришди. Ҳақиқатан, Шура Воҳиднинг биринчи хотини бўлгани, худди Райҳонга ўхшаб сирли равишда ғойиб бўлгани тўғрисида Зулфиядан батафсил эшитди. Бундан ташқари, Фотима Шуранинг манзилини ҳам туман соғлиқни сақлаш бўлимидан олган экан.

Ерожин меҳмонхонага тунги соат учларда қайтиб келди. Қоровулдан эрталаб соатеттиларда уйғотиб қўйишини сўраб каравотга чўзилди…

Тонгда эшикнинг безовта тақиллашидан уйғониб кетган Ерожин даст ўрнидан туриб кийинди-да, ташқарига йўналди. Козлов келибди. Бирга ўтириб нонушта қилишди.

— Мен соат тўққизда Тошкентда бўлишим лозим. — деди у хайрлашаётиб. — Ҳаммаларига раҳмат айтиб қўй!..

 

***

 

Аэропортда уни Носиров кутиб олди.

— Ие, Петржон, нега огоҳлантириб қўймадингиз? — кулиб Ерожинни бағрига босди у. — Ярим соат аввал Холиджон қўнғироқ қилиб қолди.

— Хавотир олиш керак эмасди.

Ўзининг вақтинчалик кабинетига келгач, ичкарида Россиядаги манзил билан жўнатилган Шуранинг факсига кўзи тушди. У иккинчи маротаба турмушга чиқибди. Фамилияси ҳам ўзгарган. Волга дарёсининг яқинидаги қишлоқда яшаётган экан. Тезда Носировнинг ёрдамчисини чақириб Самарага тез борадиган самолёт рейсини суриштирди. Бахтга қарши, самолёт ҳафтада бир марта учаркан. Кечагина кетибди. Ерожиннинг яна бир ҳафта кутишга тоқати йўқ эди. Яхшиси, поездда жўнашга қарор қилди. Аввал Самарага факс юбориб, кутиб олишларини сўради.

 

***

 

Ерожин бир нарсани сира тушунмасди. Нега Москвага бориб Фотиманинг кетидан тушиш ўрнига Шурани қидириб боришга аҳд қилди?.. Ҳа, у кўпинча юрагига қулоқ солишни афзал кўради. Кўп ҳолларда юраги тўғри йўл кўрсатади. Ҳақиқатан, Москвада у қизни бекордан-бекорга қидириб юриши ғирт аҳмоқлик. Агар Шура билан боғланса иш осонроқ кўчишини кўнгли сезиб турибди. Фотима унинг манзилини бекорга олмагандир…

Шундай хаёллар билан таваккал поездга ўтирди. Купе кузатувчиси Носиров берган катта сумкани унинг ёнига қўйиб кетди. Ерожин раҳмат айтиб сумкани очди. Ичига гилос тўлдириб қўйишибди. Бунақанги гилосларни Осиё бозорларида сира учратмаганди. Ҳам мазали, ҳам чиройли. Ерожин гилослардан бир-иккитасини татиб кўрган бўлди-да, сумканинг бир четига жойланган конякни олди. Шишани очиб пиёлага тўлдириб қуйди ва ичди.

Чарчаганди. Иккинчи пиёла бошини айлантириб, уйқусини келтирди. У овқатланмасдан ҳам ётиб олди…

Самарага етиб келганда Ерожин анча дам олиб, ўзига келганди.

Перронда уни кутиб туришган экан. Бошқарма ошхонасида овқатланиб олгач, машина ва вилоят картасини беришларини илтимос қилди. Мақсад битта эди. Шуранинг уйини қидириб топиш ва у билан гаплашиш…

Йўл жуда текис эди. Машина сира қийналмасдан катта тезликда кетиб борарди. Орадан бир соатлар ўтиб Ерожин кўзлаган манзилига яқинлашди. Кичкинагина шаҳарча. Марказда ўрнатилган ҳайкал одамнинг кўзига тез ташланади. Ҳайкал оёқлари остида бир неча аёллар туриб олганча картошка, тухум кабиегуликлар сотиш билан банд. Машина кўп қаватли уйларни ортда қолдириб маҳаллаларга кириб борди.

Ерожин йўл-йўлакай тўхтаб бир кампирдан Шуранинг уйи қаердалигини сўради. Кампир ҳам ҳушёрга ўхшайди. Қўлидаги челакниерга шошилмасдан қўйди-да, бир неча маротаба уни сўроққа тутган бўлди. Шундан кейингина Шуранинг уйини кўрсатди.

Уйнинг атрофи мевали дарахтлар билан ўралган эди. Ҳовлининг тахтадан ясалган деворлари, томига қараган одам бу уй эгаси анчагина рўзғорга эътиборли эканини дарров тушуниб олиши мумкин.

Ерожин секин эшикдан ичкарига мўралаб, ҳовлида Шурани кўрди. У курсига ўтириб олганча қаршисидаги болалар аравачасини тебратиш билан банд эди. Ерожин Шурани бир кўришдаёқ таниди. Анча ўзгарибди. Йиллар ўтиб юзларига ажин оралабди. Фақат семириб кетмабди. Ихчамлиги ўша-ўшалигича қолибди.

Ҳовлига кириб келган Ерожинга кўзи тушган Шура ўрнидан сапчиб туриб кетди. Ит кутилмаган меҳмон томон аста юра бошлади.

— Шура!.. — қичқирди эшик олдида турган Ерожин. Лекин аёл индамай тураверди. Бундай ҳолатни кутмаган Ерожин иккиланиб қолди. Нега кутиб олмаяпти? Ё танимадими? Бўлиши мумкинмас. Таниган. Фақат… Эри уйида йўқлиги туфайли қўрқиб кетганга ўхшайди.

Ерожин аёлни ваҳимага солмаслик учун эри келишини кутишга аҳд қилди. Ва секин кўчага чиқиб кетди.

Билмайди. Орадан ўтган бўлса ўн дақиқалар вақт ўтди. Бир маҳал узоқдан қандайдир машина ўқдай учиб келиб Ерожиннинг рўпарасида тўхтади. Кўрдики, милитсия кийимидагилар келишибди. Қўлларида автомат. Уч киши. Улар тезлик билан машинадан тушиб қуролларини Ерожинга ўқталишди.

— Қўлингни кўтар! Оёқларингни кер!..

Ерожин ортиқча қаршилик қилиб ўтирмади. Чўнтакларини бир зумда пайпаслаб чиқишди. Йигитлардан бири унинг чўнтагидаги тўппончани кўргач, таппаерга босмоқчи бўлганди. Бахтига бошқаси ҳужжатини қўлига олиб ўқиб қолди.

— Кечиринг, ўртоқ подполковник! — дея узр сўради йигит шундан сўнг.

— Нима қилаяпсан? — сўради Ерожиннинг қорнига қурол тираб тургани. — Аввал текшириб кўриш лозим.

— Машинада уяли телефон турибди. — деди Ерожин. — Самарадаги бошқармага қўнғироқ қилиб кўринглар, айтиб беришади.

— Бизни уй бекаси чақиртирди. — жавоб қилди йигит.

— Нега бунчалик қўрқиб кетди экан? — қизиқсиниб сўради Ерожин чўнтагига ҳужжат ва тўппончани қайтадан жойларкан. — Илгари ҳам уйига босқинчилар кириб кўришганмикан?

— Йўқ, бу қишлоқ жуда тинч жой. Танишайлик, взвод командири кичик лейтенант Петров.

— Отинг нима, кичик лейтенант? — сўради Ерожин кулимсираб.

— Саня.

— Саня, қулоқ сол. Мен олисдан келганман. Мана шу уй бекаси билан гаплашиб олишим керак. У ҳеч қандай жиноят содир этгани йўқ. Лекин ўзим учун фойдали хабарни айтиб бериши мумкин. Негадир мени кўрди-ю, ичкарига беркиниб олди. Агар сизларни чақирган бўлса, демак, ростдан ҳам нимадандир қўрққан. Аёлни тинчлантириб бу ёққа олиб чиқинглар. Қолганини ўзим амаллайман.

Ерожин ташқарида қолди. Йигитлар эса, ичкарига йўл олишди. Беш дақиқалардан сўнг улар Шура билан биргаликда чиқиб келишди. Аёлнинг кўзларида ғам ва қўрқув зоҳир эди.

— Шура, бу мен, Петр Ерожинман. — деди у. — Эсингдами, биз Воҳид билан бирга икки ҳафта сайр қилгандик.

Шура бу гапдан сўнг қаршисидаги Ерожинга синчковлик билан боқди.

— Ҳа, Петя, эсладим энди. — У ниҳоят хиёл кулимсираган бўлди.

— Биз кетаверсак бўладими? — сўради Петров хижолат тортгандек.

— Ҳа, кетаверинглар, Саня. Раҳмат. — жилмайди Ерожин.

Йигитлар ўз машиналарига ўтириб жўнаб кетишди. Ерожин ва Шура бир муддат бир-бирларига тикилганча сўзсиз туриб қолишди.

— Вой, туришимни қаранг. — Шура беихтиёр ҳушёр тортиб Ерожинни уйга таклиф этди. — Ичкарига кирайлик.

У меҳмонхонага кириб уй ичини кўздан кечирди. Ҳамма нарса бор. Демак, уй эгаси ўзига тўқ. Бу орада Шура карам шўрва сузиб келди.

— Шура, сенга Осиёдан мевалар олиб келдим. — Ерожин катта сумкани очиб ичидагиларга ишора қилди. — Яхшиям анави йигитлар сумкага ёпишиб қолишмади. Йўқса, уларга тарқатишга тўғри келарди.

— Сиз мени кечиринг. — деди Шура. — Асабларим жойида эмас. Шунинг учунми, шошиб милитсияга хабар бериб юборибман.

Шу пайт бошқа бир хонадан бола йиғиси эшитилди-ю, Шура югурганча чиқиб миттигина болакай билан ортга қайтди.

— Ўзингникими? — сўради Ерожин. — Кечроқ туғмадингмикан?

— Йўғ-е, неварам. — жавоб қилди Шура.

— Ие, буви бўлдингми аллақачон? Ўхшамайсан.

Шура аста-секин ўзига кела бошлаганди. Бояги қўрқув ўрнини табассум эгаллади. Айниқса, Ерожиннинг гапидан кейин янада очилди. Болани каравотга қайтадан ётқизди-да, қовурилган товуқ, сигирнинг тили, балиқ, турли колбасалар келтириб столга қўйди.

— Нима, мен аждаҳомидим? — ҳазиллашди Ерожин. — Шунча нарсани қандайеб тугатаман?

— Боримни қўйдим-да! Ош бўлсин, олаверинг! Мана, ароқни очинг!

Бир қадаҳдан ичишди.

— Воҳид бериб юбордими? — сўради Шура гилосларга ишора қилиб.

— Мен ҳозир Тошкентдан келдим. Бу ҳақда кейин гаплашамиз. Яхшиси, ўзинг ҳақингда гапириб бер. Ёмон яшамаётганга ўхшайсан.

Ерожин атайин гапни узоқдан бошлаганди. Аёлга ўзига келиб, тинчланиб олиши учун имкон яратиб бермоқчи бўлганди. Чунки, томдан тараша тушгандек Воҳиднинг ўлими тўғрисида сўз бошласа, иш бошқа томонга бурилиб кетишини яхши биларди.

— Ниманиям гапирай? — бош эгиб сўз бошлади Шура. — Турмушга чиқдим. Худди сенга ўхшайди. Исми Алексей.

— Балиқ қаерники? — сўради Ерожин.

— Ана, деворнинг нариёғи дарё.

— Ким тутади? Эрингми?

— Йўқ, ўғлимиз Антон. Жуда яхши тутади балиқни. Ҳеч қачон қуруқ қўл билан қайтмайди.

— Ёши нечада?

— Мартда йигирма бирга тўлди.

Шура товуқдан кесиб Ерожиннинг товоғига солди ва қадаҳларни ароққа тўлдирди.

— Уйланган бўлса керак?

— Ҳа, танлагани яхши қиз экан. Мана, фарзандли бўлишди. Бунақа келинни ҳар доим ҳам топиб бўлмайди. Жудаям ақлли, рўзғор тутишни яхши билади. Ўқийди. Мен неварамга қараб ўтирибман. Биласизми, ҳозир улар шаҳарда яшашади. Қийналади-да бола билан. Антон бўлса, отаси билан бирга ишлайди. Фирмамиз бор. Эҳ, солиғи эзиб юборади одамни. Лекин Алексейим жуда ишбилармон. Амаллаяпти.

Ерожин сездики, Шура анча ўзига келди. Энди аста-секинлик билан асосий ишга ўтавериш мумкин.

— Сен Ўзбекистондаги ишинг тўғрисида ҳеч нарса айтишни хоҳламайсанми? — эҳтиёткорлик билан гап бошлади у.

Шура бу гапни эшитиб бирдан ўзгарди. Ерожиннинг кўзларига диққат билан термулиб тургач, сўради:

— Билгандим. Сиз менинг гуноҳимдан хабардорсиз. Хўш, қамайсизми?

— Мен сени қамамоқчи эмасман. Орадан кўп йиллар ўтиб кетди. Шундай экан, ҳеч қандай жиноий жазога тортилмайсан. Москвадаги иш бўйича юрибман. Сенинг олдингга ҳам худди шу сабабдан келдим. Ёрдаминг зарур бўлиб қолди.

— Бўпти, эшитинг, — деди Шура бошини эгиб. — Воҳиднинг боласини мен алмаштириб қўйганман. Қасос олмоқчи бўлганман. Унда ёш эдим. Алам қилган. Ўзингиз ўйланг, менинг болам йўқ эди. Ҳозир ҳам. Антон эримники. Олдинги хотинидан. Хуллас, қизини рус қизига алмаштириб қўйсам, Воҳид хотинидан шубҳа қила бошлайди. Кўрибсизки, улар бахтли бўлишмайди деб хаёл қилганман ўшанда. Жинни эканман. Шу гуноҳимдан кейин бир кун ҳам тинч, хотиржам яшаганим йўқ…

Ерожин тушунди. Буерга беҳуда йўл босиб келмабди. У аёлнинг сўзини бўлмай жим ўтириб эшитаверди.

— Икки ой бўлди. — давом этди Шура. — Пайшанба куни эди. Эрта турдим. Неварамни врачга олиб боришим лозим эди. Шаҳарга жўнадим. Ҳамма поликлиникаларга кирдим. Дўхтирларнинг ҳаммасидан ўтдик. Хурсанд бўлиб аравачаниетаклаганча машинам томон юриб кетаётгандим. Бир қиз чақириб қолди.

— Сиз кабинетда тиббий картани унутиб қолдирибсиз. — деди у. — Тез олиб рўйхатхонага топширинг.

Ҳайрон бўлиб неварамни аравачада қолдирганча югуриб ичкарига кирдим. Карта-парта йўқ. Шундан кейин юрагим ғаш тортиб орқага қайтдим. Ҳаво совуқлиги учун неварамни иссиқ кийимларга ўраб ташлагандим. Қўлимга олдим-у, аравачани юкхонага жойладим. Уйга жўнадик. Етиб келиб машинани гаражга қўйдим-да, неварамниечинтириш ниятида стол устига ётқиздим. Очиб… Не кўз билан кўрайки, неварамнинг ўрнида қоп-қора негр боласи ётибди.

— Қ-қанақасига? — сўради Ерожин баттар қизиқиши ортиб.

— Ҳа, қоп-қора негр чақалоқ. Тирик, Қўлларини қимирлатиб-қимирлатиб қўярди. Очганимдан сўнг бақириб йиғлай бошлади. Нима қилишни билмасдим. Уйда ҳеч зоғ йўқ. Қайтадан йўргакладим. Шунда телефон жиринглади. Чопиб бориб гўшакни кўтардим. Гўшакдан бегона эркакнинг товуши келди.

— Хўш, неварангни қайтариб олишни истайсанми? — сўради мендан у.

— Ҳа, — дедим йиғлагудек бўлиб. — нима хоҳласангиз сўранг, фақат неварагинамни қайтариб беринг!

Эркак бир муддат жимиб қолгач, давом этди.

— Бундан  йигирма икки йил олдин кимнинг боласини алмаштириб қўйганингни эсла. Ўшаларнинг тўлиқ исми-шарифи ва қаерда яшаётганлигини айтасан. Айтмасанг, негр боласини катта қилиб юраверасан.

— Мен фамилияни айтдим. Елена Аксенова. Лекин ҳозир қаерда яшайди, билмасдим. Бир нарсадан хабардор эдимки, унинг эрини Ўзбекистондан Германияга жўнатишган. Ҳарбий эди. Исмини ҳам билардим, айтдим. Иван Вячеславович. Яна уларнинг бувиси москвалик эканини эсладим. Хуллас, нималарни билсам, ҳаммасини гапирдим. Шунда бирдан гўшакдан аёл кишининг товуши эшитилди.

— Тезда касалхонага кел, — деди у. — негр боланинг ўрнига ўз болангни олиб кетасан. Шуни яхши билгинки, сен қотилсан! Воҳиднинг қўллари билан Райҳонани сен ўлдиргансан. Ҳа, Воҳид Райҳонни бўғиб ўлдирди. Энди бемалол, хотиржам ухлашинг мумкин. Боплаб қасос олдинг. Мана шу ишинг учун сени кечираман. Чунки, яхши ишларни ҳурматлайман.

Шу гапни айтди-ю, гўшакни жойига қўйди…

Билмайман. Қандай шаҳаргаетиб бордим. Поликлиника ичкарисида одам кўп эди. Ҳаммаси устимдан кулиб мени қўллари билан кўрсата бошлашди. Негрни дарҳол онасига бердим. Аёл рус экан. Алёшагинамни қўлимга олдим-у, ура қочдим. Шу сабабли ҳам бугун бегона эркакни остонада кўрганимда қўрқиб кетдим.

— Қишлоғингизда телефон кўпми? — сўради Ерожин.

— Йўқ, фақат бизникида бор холос. Фирмани осганимиздан кейин Алексей катта пул тўлаб телефон туширтирганди.

Шура йиғлашдан тўхтади. У Ерожинга ҳаммасини — ҳали Алексейдан бўлак ҳеч ким билмаган, эшитмаган сирларини сўзлаб берди. Айтишга айтиб қаршисидаги подполковникнинг ҳукмини кута бошлади. Ерожин эса, буткул бошқа нарсалар ҳақида ўйларди. Жомадонини очиб, ичидан Фотиманинг суратини олди-да, Шурага кўрсатди.

— Поликлиника ёнидаги қиз шумиди? — сўради ҳушёрлик билан.

Шура суратни синчков кузатиб чиққач, бош чайқади.

— Аниқ бир нарса деёлмайман. У қиз рўмолга ўралиб олганди. Фақат бурнигина очиқ эди. Балки шудир.

Ерожин Шурага раҳмат айтиб кетишга чоғланди.

— Вой, нега кетасиз? — ҳайрон бўлди Шура. — Бирпас ўтирсангиз, Алексей ҳам келиб қоларди.

— Балки яна кўришармиз. Ҳозир мен туман марказига боришим зарур. Негр боласи сенинг қўлингга қандай тушиб қолганини аниқламасам бўлмайди. Ахир, онаси алмаштириб қўймайди-ку!..

Туман марказида негр боланинг онасини ярим соатга қолмай қидириб топишди. Бу бола шаҳарда ягона экан. Бунинг устига уни деярли бутун шаҳар биларкан. Онаси басавлат аёл бўлиб, бошқалардан унчалик фарқ қилмасди. Отаси эса, эфиопиялик муҳандис уларни ташлаб ватанига жўнаб кетган. Ўзини Светлана деб таништирган бу аёл Ерожинга бир муддат сирли тикилиб тургач, тилга кирди.

— Икки ой бурун бир йигит боламни икки кунга деб олиб кетганди. Қанақадир киноми-ей, ё шунга ўхшаш нарсами, ишқилиб суратга оламиз деб айтди. Эвазига икки юз минг берди. Аммо ўша куниёқ қўнғироқ қилиб, болани поликлиникадан қайтариб олишим мумкинлигини айтди. Ҳайрон бўлдим…

Ерожин аёлдан бошқа нарсани аниқлай олмади. Фотимани ҳам танимади. Шундан сўнг Ерожин Шурага қўнғироқ қилиб нега ўша куни неварасини поликлиникага олиб борагини сўради.

— Врачлар менга қўнғироқ қилишганди. — жавоб қилди Шура бироз ўйлаб тургач. — Албатта ўша куни уларнинг қабулида бўлиб текширувдан ўтишимиз шарт бўлган экан.

Ерожин поликлиникага борди. Аниқлашга ҳаракат қилиб кўрди. Бола икки ёшгаетгунча ҳақиқатан врач назорати остида бўлиши лозим. Бунга ишонса бўлади. Ҳатто, Шураникига ҳамширалар тез-тез бориб ҳам туришаркан. Лекин рўйхатхонадаги қоғозларни титкилаб ўтириб Шуранинг қишлоқдаги уй телефони буерга ёзилмаганини билди. Фақат шаҳардагисигина бор эди. Шундан кейин Ерожин бошқачасига иш тутишга аҳд қилди. ДАН бошқармасига борди-да, икки ой ичида шаҳарда Москва рақами билан кезиб юрган машиналар ҳақида суриштирди. Аслида машина шаҳарда бир неча кун айланиб юриши керак. Негаки, Шуранинг кетидан кузатиш, невараси тўғрисида маълумот олиш, поликлиникага чақириш ҳамда негр бола билан қўрқитиш учун вақт керак бўлади. Ниҳоят омади чопди. Инспекторлардан бири шундай машинани тезликни оширгани учун жаримага тортганини эслаб қолди. Машинада ҳайдовчидан ташқари бир аёл ҳам ўтирган экан. Ерожин ҳар эҳтимолга қарши Фотиманинг суратини кўрсатди. Инспектор уни дарров таниди. Квитантсияларни ковлаштириб ётиб бошқармадагилар машинанинг давлат рақами ва эгасининг исми шарифини беришди. Машина маркаси “Хонда” бўлиб чиқди. У москвалик Гарик Ашотович Саркисовга тегишли эди. Ерожин Петровкага қўнғироқ қилиб “Хонда” ҳақида маълумот берди. Агар топишса, машина эгасига қўшиб Фотимани ҳам қўлга олишларини илтимос қилди. Ҳозирча машина эгаси ягона гувоҳлигини биларди. Унинг иш жойи, яшаш манзилини, шахсий ҳаётини аниқлаш подполковникка сув ва ҳаводек зарур.

 

***

 

Бобровга қўнғироқ қилди. Кабинетида йўқ экан. Лекин ёрдамчиси бошлиқ келиши билан хабар қилишга ваъда берди. Соат кечки тўққизларгача Ерожин шаҳар айланиб юрди. Ўнда эса, бошқарма бошлиғининг столи устига “Жип”нинг калитини ташлади. Подполковник Воронин унинг сафари муваффақиятли чиққанини эшитибенгил нафас олди. Энди Ерожин бемалол Москвага қайтаверса ҳам бўларди…

Уйига минг азобдаетиб келгач, ичкарига кирди-ю, хоналардаги деразаларни очиб юборди. Ичкаридаги ҳаво худди Фотиманинг квартирасидаги тинтув вақтини эслатар, яъни, бузилган ҳаво одамнинг кўнглини айнитгудек даражада эди.

Ерожин ваннани тўлдириб ўн беш дақиқалар ўтирди. Сўнгра ювиниб кийимларини алмаштирди-да, ўринга чўзилди.

Эрталабки биринчи иши Бобровга учрашиш ҳамда ҳисоб беришдан иборат бўлди. Хайрият, у иш жойида экан.

— Вазир ўринбосарининг машинаси бизни ярим соатдан бери кутиб турибди. — деди у. — Қаерда юрибсан?

— Гарик Саркисовдан бирор янгилик борми? — сўради Ерожин.

— Йўлда айтиб бераман. Ҳозир машинага ўтир.

“Ауди”нинг орқа ўриндиғида жимгина кетиб бораркан, у ҳамкасбидан кўпгина янги гапларни эшитди. Маълум бўлишича, у қўнғироқ қилгандан кейин бир соат ўтиб Саркисовнинг квартираси кузатув остига олинган. Аммо квартирадан Гарик ўрнига бир йигит аёл киши билан бирга чиқиб келган-у, “Волво”га ўтириб жўнаб қолишган. Милитсионерлар уларни кузатиб бораверишган. Қарашса, мебел дўкони ёнида икковини “Москвич”да учтаси кутиб турган экан.

— Қизиқ. — деди Ерожин бош чайқаб.

— Ҳа, — унинг гапини маъқуллади Бобров. — бизникилар “Москвич”га яқин бориб ҳаммаларининг ҳужжатларини талаб қилишган. Улар бўлса, кутилмаганда қурол чиқариб бизнинг йигитларга ўқталишади. Қичқаси, Худога шукр, отишишгачаетиб бормади иш…

— Бошланиши ёмон эмас. — деди Ерожин ва ҳайдовчига юзланди. — Биз қаерга кетаяпмиз? Вазирлик бошқа тарафда-ку!

— Буёғини эшит. — унинг сўзини бўлди Бобров. — Саркисов врач экан. Тўртинчи бошқармада нарколог бўлиб ишларкан. Уйланмаган. Синглиси бор. Сартарошлик қилади. Тез-тез у билан учрашиб туради.

— Нарколог ҳамда сартарош. Қизиқ… Бир кунда шунча маълумотни қандай қилиб йиғдиларинг?

— Телефон сўзлашувларини кузатдик. Ўшаерда зўр гаплашувни топдик. Саркисовга икки ой аввал Тошкентдан қўнғироқ қилишган. Орадан бир кун ўтиб Домодедоводан шу билан боғлиқ қўнғироқ аниқланган. Ўзбекистондан кимнидир кутиб олган бўлиши керак.

— Етиб келдик. — деди ҳайдовчи машинани тўхтатиб. Ерожин ойнадан ташқарига қараса, марказий ҳаммомга келишибди. Кулиб қўйди-ю, секин ташқарига чиқди.

 

***

 

Олд томони мармар билан қопланган ҳаммом ёнида генерал ўтирарди. Ёнида озғиндан келган йигит. Бу йигит билан Ерожин илгари бир-икки бор иш юзасидан учрашганди. Фамилияси Ершов экан. Ерожин у бир пайтлар хавфсизлик қўмитасини бошқарганини ҳам кўз олдига келтирди.

— О, менинг қаҳрамонларим! — кулиб Ерожинга қучоқ очди генерал. — Танишинглар, бу киши Ерожин. Шарқлик меҳмонимиз.

— Хурсандман. — қўл узатди Ершов. — Адашмасам, биз учрашганмиз.

— Ҳа,етти йил олдин. — жавоб қилди Ерожин.

— Менга қара, — деди генерал ичкарига киришгач. — ҳаммомга ювиниш учунмас, парланиш учун келишади. Келинглар, бир қадаҳдан ичсак ёмон бўлмас.

Ичишди.

— Хўш, Носиров қалай экан? — сўради генерал.

— Яхши одам Носиров.

— Тўғри-да, биз ҳеч қачон ахлатларни сақламаймиз бағримизда. — кулди генерал. — Сенинг номингга раҳматнома юборди. Ҳаммалари қилган ишингдан мамнун қолишибди. Носиров жа ақлли одам-да! Бўпти, ҳозир Аксеновларникига борамиз. Айтганча, қизчани қамоқдан чиқариб олдинг шекилли-а?

— Ҳа.

— Ў, унда бизга яхшилаб стол тузасин.

— Биласизми, Аксеновни хурсанд қиладиган хабар йўқ.

— Нимага? — Грижин тушунмай Ерожинга қаттиқроқ тикилиб қаради.

— Чунки, қотил Аксеноваларнинг учинчи эгизаги, яъни, бир пайтлар туғруқхонада алмаштириб қўйилган қиз экан.

— Шунақа дегин? Демак, Любашанинг қаллиғини ўз синглиси ўлдирибди-да! Қизиқ…

— Менам аввалига тушунмагандим. — суҳбатга қўшилди Бобров.

— Сен, Бобров, ҳозирча оғзингни юм. — деди генерал. — Қизни тутайлик, ана унда сенга навбатдан ташқари яна битта юлдузча тақдим қиламиз.

— Хўп бўлади, — жилмайди Бобров. — жимман.

— Аксеновга нима десам экан? — маслаҳат солди Ерожин. — Ҳаммасини айтсаммикан, ё пича индамай турган маъқулмикан?

— Индамай тур. Қизни тутганимиздан кейин билишаверади. Қиз айёрга ўхшайди. Тўхта, унда сенинг Надянг Аксенова эмас, ўзбек қизи экан-да!

— Ҳа, шунақа. — деди Ерожин.

Ҳа, олдин ҳам ҳайрон бўлардим. Қош-кўзлари, сочлари қоп-қора… Қани, кетдик!..

— Сизлар Ерожин билан бораверинглар, — Бобров бироз хижолат тортгандек генералгаер остидан боқди. — мен бошқармага бормасам бўлмайди.

Грижин рози бўлди. Ерожин икковлари машинага ўтиришди-да, Аксеновларнинг дала ҳовлисига қараб жўнашди.

— Иш мана бундай бўпти. — йўл-йўлакай Ерожинга уқтириб борарди генерал. — Қизни барибир тутасан. Қочиб қаергаям борарди. Ҳозир сен юқорига кўтарилиш арафасида турибсан. Вақтни қўлдан бой берма.

Орадан ҳеч қанча ўтмай дала ҳовлигаетиб боришди. Ерожин йўл-йўлакай сотиб олган гулдастани уч қисмга бўлди-да, аёлларга яқин келди.

— Бу сизга Марфа Иличнина, мана буниси сизга, Елена Николаевна, бу эса, Надюша сенга! — Негадир улар орасида Вера кўринмаганидан хавотирга тушиб Севадан сўради:

— Вера қани?

— Уми? — кулди Сева. — кеча сочини турмаклатганди. Шамоллабди, кейинроқ чиқади.

— Қаерда турмаклатганди?

— Москвада.

— Ахир, мен тайинлагандим-ку, дала ҳовлидан бир қадам ҳам жилмасин деб!

— Бир мартагина борди, бир мартагина.

Марфа Иличнина тезда меҳмонларни стол қаршисига таклиф этди.

Ерожин ва Грижинлар икки соатлар чамаси буерда ўтиришгач, шаҳарга қайтишди.

 

***

 

— Қотил ҳозирча Москвада экан, — деди Ерожин машина ойнасидан ташқарига ўйчан боқиб. — хурсандчиликлар юрагимга сиғмайди. Қаранг, Сева айтганимни қилмабди. Яхшиям, бирор кор-ҳол рўй бермабди.

— Эҳ, — хўрсинди генерал. — Еленага қийин бўлади. Қизи қотил эканини билса…

Грижин Ерожинни бошқармагача олиб бориб қўйгач, ўзи вазирликка жўнади. Петя секин ичкарига кириб соатга қаради. Кечки тўққиз. Бобров ҳамон қоғозларга кўмилиб ўтирарди.

— Манавини кўр, — деди у қоғозлардан бирига ишора қилиб. — бу Саркисовнинг йўналиши. Соат тўртда касалхонадан чиқиб Воробевкага кетган. Манави Смоленск кўпригида тўхтайди-да, бир аёлни машинасига ўтқазиб олади. Шундан кеийн орқага қайтиб Белорус вокзалига жўнайди.

— У ерда нима қилади? — тушунмади Ерожин.

— Вей, у ерда-чи, чет элликларни топади-да, квартираларни ижарага олиб беради. Ижара пули икки юз доллар турса, улардан минг доллар олади. Кўрибсанки, саккиз юз ёнига қолаяпти. Ўйлашимча, сен қидираётган қизча ўшандай мижозлардан бири бўлса керак.

— Фотима ундайлардан эмас. — деди Ерожин. — Шундай айёр хилиданки, Саркисовга ўхшаганларни сувга олиб бориб суғормай қайтиши мумкин. Кел, эртага йигитларни олиб бир кузатамиз!

Ерожин хонада бироз ўтиргач, чарчаганини ҳис этди ва Бобров билан хайрлашиб квартирасига жўнади.

 

***

 

Эндигина каравотга чўзилганди, телефон жиринглаб қолди. Секин гўшакни кўтарди. Надя экан.

— Ухламадингизми? — майин овозда сўради у.

— Надя, нима бўлди?

— Ҳеч нарса. Шунчаки сизнинг овозингизни эшитгим келди.

— Унда нега ғамгинсан?

— Чунки, сиз кетиб қолдингиз. Негадир ўзгаргандексиз. Нима бўлди? Ё Тошкентда бошқасини учратиб қолдингизми?

— Бу гапни қаердан олдинг? Мен қотилнинг изидан юрибман.

Надя кулди.

— Бўпти, кутаман унда. Қотилни топгач, мениям эслаб қоларсиз? Биласизми, бирга эканимизда ҳеч қачон ҳеч нарсани ўйламасдим. Хотиржам эдим. Ҳозир эса… Жуда соғиндим сизни.

— Мен ҳам. Лекин сабр қилиб туришга мажбурмиз.

— Хўп, сабр қилишга уриниб кўраман.

— Хайрли тун, жоним!

Ерожин телевизорни ўчириб хаёлга берилди. Шура билан гаплашгандан кейин юрагининг бир четида аллақандай савол туғила бошлаганди. Надя унга ким бўлади ўзи? Ахир, кимга ҳам дўстимнинг хотини билан бирга ётганман, сўнгра у қиз туққан. Ҳозир бўлса, ўша қизча меники эмасмикан деб ўйлайман, дея олади киши. Балки, шу сабабли ҳам Надя унга қараб талпинаверар? Надянинг ўзи била ночиқчасига гаплашиб кўрсинми? Йўқ, бу сира мумкин эмас. Майли, бошқанинг қизи ҳам бўлиб чиқсин.

Шундай хаёллар билан Ерожин уйқуга кетди.

 

***

 

Гарик Саркисовнинг квартирасидан Ерожиннинг уйигача бир бекатгина экан. Ерожин машинанин ўша томонга бурди-ю, “Хонда”га кўзи тушди. Машина ахлат идишлар рўпарасида турарди. У таниш машинани айланиб ўтиб тўхтади. Биладики, Саркисов барибир ҳушёрликни йўқотмайди. Ҳа-а, бошқарма йигитлари ўз машиналарини анча узоққа қўйиб олганча Саркисовнинг чиқишини кутиш билан овора эди. Ерожин ҳам машинасини уларга яқин жойда тўхтатиб ташқарига чиқди ва йигитларга яқин борди. Ходимлар махсус ускуналар орқали Гариковнинг квартирасидаги овозларни эшитишарди.

— Телевизорни ёқди. — деди йигитлардан бири. — Энди телефон гўшагини кўтариб рақам тера бошлади.

— Вад, мен бироз кеч бораман. — деди Саркисов телефон орқали кимгадир. — Эшакни огоҳлантириб қўй, қутуриб кетмасин!

— Яна кеча иш кўрсатдингми? — деган овоз эшитилди гўшакдан.

— Йўқ, шаҳарда ишим бор.

Шундан сўнг гўшакни жойига қўйди.

— Касалхонага қўнғироқ қилди. — маълумот берди Дима деган милитсионер.

Саркисов уйидан тўққиз яримларда чиқиб Варшава шоссеси томон жўнади.

— Метрода кетса, тезроқ борарди-ку шаҳарга! — дея ғудраниб қўйди Дима Ерожинга қараб. У Гарикни назарда тутганди.

“Хонда” Тош кўприкдан пастга қайрилиб Янги Арбат томон ҳаракатлана бошлади.

— Синглисининг ёнига кетаяпти. — деди Дима.

— Кетаверамиз орқасидан. — Ерожин ҳайдовчига уқтирган бўлди.

Ниҳоят аёллар салонигаетганда Гарик машинани тўхтатиб пастга тушди.

— Мен унинг синглисини кўришим лозим. — дея Ерожин ҳам машинадан туша бошлади. — Агар салонда қолиб кетсам-у, Гарик жўнаса, кузатишни давом эттиринглар. Қўл телефон орқали боғланамиз сизлар билан.

Қизнинг исми Галя эди. Акасидан новчароқ, кўриниши ҳам каттароққа ўхшаб кетади.

— Ёши ўттиз-ўттиз бешларда бўлса керак. — ўйлади Ерожин қиздан кўзини узмай. Охири тоқати тоқ бўлди. Уларга яқин борди.

— Кечирасиз, — дея Галяга юзланди у Гарикка эътибор бермагандек қиёфага кириб. — майлими хотинимни салонингизга олиб келсам?

— Олиб келинг. — бепарво жавоб қилди Галя.

— Соат кечки олтиларда бўладими?

— Ҳа.

— Хўп, сизларга халал бермайман. — Гарик шоша-пиша Галяни ўпиб қўйди-да, машинаси томон ошиқди.

— Фақат пулини олдиндан тўлаб қўясиз. — кулимсиради Галя. — Шунда алоҳида курсини банд қилиб қўяман.

— Хўп. — Ерожин чўнтагидан юз минг чиқариб унга узатди. — Ишонсам бўладими?

— Ишонаверинг. Ўзингизниям чиройли қилиб қўярдим-у, сочингиз калтароққа ўхшаяпти. Тўхтанг, милитсионер эмасмисиз мабодо?

— Пастга уриб юбордингиз. — кулди Ерожин кўз қисиб.

— Юқорида ишлайсизми?

— Топдингиз. Фақат ҳозир ишламайман. Фирмам бор.

— Бўпти, хотинингизни олиб келаверинг. Вақтим зиқ. Мижозлар кутиб қолишди.

Ерожин хайрлашиб ташқарига йўл олди…

 

***

 

Кузатиш давом этарди. Саркисов машинасида марказий телеграф ёнига келиб тўхтади.

— Мен бормайман, кўрган. — деди Ерожин Димага. — Бор, кузат.

Маълум бўлдики, Гарик Грузияга пул жўнатибди. Тез орада қайтиб чиқиб яна машинага ўтирди. Милитсионерлар ҳам унинг орқасидан кета бошлашди. Тунги капалаклар турадиган жойгаетганда тўхтаб, башараси ғалатироқ қизни машинага ўтқазиб олди.

— Суҳбатини эшитиб боринглар. — буюрди Ерожин. Шу пайт қўл телефони жиринглади. Кроткин қўнғироқ қилибди.

— Ҳалиям аччиғинг чиқмасин деб дала ҳовлида ўтирибман. — деди у.

— Веранинг соғлиғи қалай? — сўради Ерожин.

— Ўша-ўша. Ухлаяпти. Врачга кўрсатайлик десам кўнмаяпти. Бувимиз ўт-ўланлар билан даволаб турибди.

— Биласанми, — деди Ерожин. — Надянинг туғилган кунига боролмай қолишдан қўрқаяпман. Чунки, қачонлигини билмайман. Сўраб кўр-чи! Айтганча, сен хотинингнинг туғилган куни қачонлигини биласанми?

— Биламан. Августнинг йигирманчисида. Бунга Надянинг нима алоқаси бор?

— Бундан тушуниш мумкинки, улар бир кунда туғилганга ўхшайди.

— Ақлдан озибсан. Ундан кўра, тезроқ қотилни тутишни ўйла. Мен буерда худди маҳбуслардек ўтиришни истамайман. Жонга тегди.

Ерожин телефонни ўчириб нималарнидир ҳисоблай бошлади.

— Пул санаяпсизми? — қизиқсиниб сўради Дима.

— Айт-чи, ҳамма аёллар ҳомиласини тўққиз ой кўтариб юришадими?

— Йўқ, баъзанетти ойликдаям туғаверишади. — жавоб қилди Дима.

— Тўққиз ойдан ҳам кўпроқ муддат ҳам бўлиши мумкинми?

— Филларда бўлиши аниқ. Лекин аёлларда бунақа бўлишини эшитмаганман. Аниқ, тўққиз ойдан ошмайди.

— Ўн уч ой! — қичқирди Ерожин.

Диманинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди.

— Аёл ўн уч ойда туғиши мумкин?

— Йўқ, буерда ўзимнинг ҳисоб-китобларим бор.

Дима жим бўлиб қолди. Ҳар эҳтимолга қарши подполковник билан эҳтиёткорроқ муносабатда бўлишни кўнглига тугиб қўйди. Бу орада у уч марта ҳисоб берди. Гарик қизларни ёллашда давом этаяпти экан. Фақат у қизлар пул эвазига ётишни исташади. Гарик эса, аксинча бепул татиб кўриш тарафдори.

Кеч соат тўққиз яримларда Гарик ўша башараси ёқимсиз қизни ташқарига олиб чиқиб машинаси томон бошлади. Милитсионерлар ҳам уларнинг ортидан тушишди. Йўл-йўлакай Гарик ва қизнинг суҳбатини эшитиб боришди.

— Менинг бошқалардан қаерим кам? — жаҳл аралаш сўрарди Гарик.

— Сен Газманов эмассан. — жавоб қиларди қиз…

Уйига етгач, Гарик машинанинг сигнализатсиясини ёқди, эшикларни яхшилаб текширди. Сўнгра қизниетаклаб ичкарига йўл олди.

Улар анча пайт келишолмай баҳслашишди. Гарик дастурхонга турлди ичкиликларни қўйиб қизни ичишга ундарди.

— Йўқ, сиз эркакларни биламан. — деди қиз. — Бирор ярамас ичкиликни ичириб ухлатасизлар-да, қиладиган ишларингни қилиб чиқиб кетаверасизлар. Мен то нақд пулни олиб чўнтагимга солмагунча кўнмайман ҳам, ичмайман ҳам.

— Тушун, — сенга ҳозир пул берганим билан ухлаб қолганингдан кейин қайтадан тортиб олаверишим мумкин.

— Бўпти, лекин айтганимни берасиз.

— Хўп, отинг нима? — сўради Гарик.

— Софа.

Дима Ерожин томон ўгирилди.

— Қаранг, улар ниҳоят танишишди.

— Менга қара, — давом этди Гарик. — ўзингга бир қара. Башаранг қандайдир ёқимсиз. Қирқ доллар сен учун жуда яхши баҳо.

— Юзсиз-ей, — лабларини тишлади Ерожин. — бунақанги эркаклар қаердан пайдо бўлади ўзи?

Ҳа, Ерожин ҳам суюқоёқлар билан иш олишиб кўрган. Аммо асосий ишга ўтиш уёқда қолиб узоқ вақт савдолашмаган. Тоқати ҳаметмасди.

— Бўлди, сабриметмайди ортиқ. — деди Ерожин. — Сизлар кузатишда давом этаверинглар. Мен уйга кетдим. Бирор гап бўлса қўнғироқ қиларсизлар.

У машинадан тушиб уйига жўнади. Йўл-йўлакай Бобровнинг бўлимига қўнғироқ қилди. Ҳақиқатан, унинг “хотини” Янги арбатдаги салонга бориб сочини турмаклатган. Галя жойида бўлган. Турмаклашни тугатиб уйига кетган ва шундан бери ташқарига чиқмаган.

Ерожин каравотда чўзилиб ётган кўйи Надянинг қўнғироғини кутарди. Ўша ётганича уйқуга кетди.

Эрталаб соқолини олди-ю, нонушта ҳам қилиб ўтирмай Петровкага жўнади. Данилов майдонигаетганда телефон жиринглади. Бобров экан. У Фотима қўлга тушгани ҳақида Ерожинга маълумот берди.

— Табриклайман. — деди хурсанд бўлиб Ерожин.

— Хурсанд бўлишга шошилма. У қизни Тошкентда қўлга олишган. Кеча самолётда ўтирганеридан олиб кетишган.

— Қанақасига Тошкентда қўлга олишади? — ҳеч нарсага тушунмай сўради Ерожин. — Ҳеч нимага тушунмаяпман.

— Кел, ҳаммасини тушуниб оласан.

Ерожин кўз очиб юмгунча Петровкагаетиб борди. Барча ходимлар Бобровнинг кабинетига тўпланишди.

— Хўш, бошидан гапир-чи! — Бобровга юзланди у.

— Кеча сен Тошкентга телеграмма юбормаганмидинг?

— Қанақа телеграмма?

— Эрталаб Носиров қўнғироқ қилди. Сен билан гаплашмоқчи экан. Кеча кундузи Тошкентдаги бошқармага телеграмма келибди. Унда айтилишича, Фотима Ибрагимова Катерина Ивановна Федотова деган исм ёзилган паспорт билан Домодедовадан Тошкентга йўл олган. Бу паспортни қизга тошкентлик таниши Тангиз Исмоилов тўғрилаб берган. Яна шу нарса маълум бўлдики, Фотима худди шу паспорт билан Москвадаги Полежавская, бешинчи уй, йигирманчи квартирада яшаган. Телеграммада ҳеч кимнинг имзоси йўқ. Шунинг учун Носиров уни сен юборгансан деб ўйлабди.

— Мен телеграмма юбормаганман. —елка қисиб жавоб берди Ерожин. — Мени Тошкент билан уланглар!

Илтимоси адо этилди. Гўшакдан Носировнинг таниш овози эшитилди.

— Салом Петржон. Қизни тутдик. У аввалига Ўзбекистоннинг ўзида жиноят содир этган экан. Хуллас, шуерда суд қиламиз уни. Судга сени албатта чақирамиз.

Ерожин воқеани батафсилроқ гапириб беришини сўради.

— Қизни трапда қўлга олдик. — деди Носиров. — Сочларигача қорага бўяб олибди. Қаршилик кўрсатмади. Наркотикка тўйиб олган кўринади. Саволларга ҳозирча жаоб бермаяпти.

— Тўппонча ёнида эканми? — сўради Ерожин.

— Йўқ, Петржон, тўппонча топмадик. Умуман, унга тўппончанинг нима кераги бор? Эрталаб Тангизниям ушладик. Ёнидан Фотима учун тайёрланган ҳужжатларнинг қораламаси топилди. Ҳаммаси ойнадек равшан. Сенга ёрдаминг учун ташаккур.

Гўшакни жойига қўйгач, Ерожин эшитганларини мулоҳаза қилиб кўришга уринди. Қизиқ, нега Фотима Тошкентга борди? Пули боретарлича, узоқроққа қочиб беркиниши керак эди-ку! Асосийси, ким телеграмма жўнатди?

— Нега хавотирга тушиб қолдинг? — унингелкасига туртди Бобров. — Қизни тутишибди. Сен энди қаҳрамонга айландинг. Аксеновадан гумон қилинмайди…

Ерожин ташқарига чиқиб машинасига яқин борди-да, Эрмитаж томон тикилиб қаради. Боғда бир қария берилиб каптарларга дон сепарди. Каптарлар учиб келиб сира тортинмай унингелкасига қўнишарди.

Подполковник оҳиста ўриндиқлардан бирига ўтирди. Хаёлга толди. Нега Тошкентга борди Фотима? Ким телеграмма жўнатди? Агар қизни Австралиядами, Африкадами, ишқилиб, бошқа жойда қўлга олишганда ҳайрон бўлмасди. Фотима жуда айёр. Ҳамма ўзини қидираётганини билиб туриб нега уёққа боради яна? Ким Фотима қалбаки паспорт тайёрлаганини билади? Москвадаги манзили-чи? Текшириб кўриш керак.

Ерожин чўнтагидан Тошкентга жўнатилган телеграмманинг текстини олди. Қараб туриб бирдан сакраб ўрнидан турди ва бошқармага чопди. Ходимларнинг бир қисми ўз кабинетларига кириб кетишибди.

Уни алоқа бўлимининг рақами қизиқтирарди.

— Намунча безовталанавермасанг? — сўради Бобров. — Қизни тутишди-ку, ахир!

— Никита, илтимос, — деди Ерожин. — менга йигитлардан бир гуруҳини бер. Полежавскийга борамиз.

— Мен бу ишни тўхтатдим аллақачон. Сен илтимос қилсанг, нимаям дердим…

— Сен тушун, қизнинг Москвада шериклари бўлган.

— Бу гапингга қўшиламан. Лекин Тошкентдаги йигитлар барибир уни гапиртиришади. Ана шунга қараб уларниям қўлга оламиз.

Бобров ноилож Ерожинга йигитларни ажратиб, қўлига ордер топширди.

 

***

 

Полежавскийдаги квартира эшигини ҳеч ким очмади. Ерожин қўшниларникини тақиллатиб кўрди. Қарама-қарши эшик очилиб бир аёл чиқди-да, унинг ҳужжатига синчиклаб разм солиб олгандан кейин бу квартира эгаси рассом эканини, уч ой бурун Гретсияга жўнаб кетганини айтди. Сўнгги икки ой бу уйда чет эллик бир қиз яшабди. Кеча кечқурун у ҳам кетибди.

— Кўриниши қандай эди ўша қизнинг? — сўради Ерожин.

— Қорачагина, озғиндан келган, сочи калта.

У йигитлар билан квартирани очиб ичкарига кирди. Ҳаммаёқни титкилаб чиқишди. Ошхонада ювиқсиз идишлар қалашиб ётарди. Бошқа хоналар йиғиштирилган, озода. Ерожин кичик ёзув столи тортмасини очиб уердан Фотиманинг болаликдаги суратини топди. У Воҳид билан бирга дарахтга суяниб турарди.

— Кетдик. — деди у ёнидагиларга. — Буердан бошқа ҳеч вақо топа олмаймиз.

Ерожин эҳтиёт шарт ахлат идишни текшириб кўрди. Ичида шотландлар вискисидан бўшаган шиша ётарди. Шунда Воҳиднинг квартирасидаги ғалати шишани эслади ва буни ҳам экспертлар ўрганиб чиқиши учун йигитларга топширди.

Петровкага қайтгач, Тошкентдан бирор хабар борми-йўқми, қизиқди. Бор экан. Носиров қўнғироқ қилиб алоқа бўлими рақамини айтибди. Телеграмма Марказий алоқа бўлимидан берилган. Тезда керакли рақамларни териб ўша ёқ билан боғланди. Гўшакни бир қиз кўтарди.

— Бу телеграммани қари кампир берганди. — деди қиз. — Қулоғиям яхши эшитмас экан.

Ходимлар квитантсиялврни титкилай-титкилай, охири бу кининг иши эканини аниқлашди. Телеграммани Гарик берган. Ўзи ичкарига киришга қўрқиб бир кампирдан илтимос қилган. Қўлига эллик минг берган-у, киритиб юборган. Квитантсияни эса, бир эмас, иккита қилиб тўлдирган ва бир нусхасинигина милитсионерлар қўлига топширган.

Ерожин яна Галя ишлайдиган салонга борди. Унинг ўрнида қирқ ёшлар атрофидаги малласоч аёл мижозларга хизмат кўрсатарди. Админстраторга яқин бориб Галяни сўради. Қиз чой ичиб ўтиргани сабаб истамайгина малласоч аёлни кўрсатди.

— Йўқ, — деди Ерожин. — менга кеча ишлагани керак. Қорачагина.

— Кеча уерда Марина Семенова ишлаган. — жавоб қилди қиз. У Галянинг дугонаси. Уч кун ўрнига ишлаб берди. Сизга ўзи ким керак? Галями, Маринами?

— Менга нарколог ва сартарош керак! — қисқирди Ерожин жаҳл билан.

Подполковник асабий тарзда салондан ўқдай учиб ташқарига чиқди-да, Нахабинога жўнади. Аммо йўлда нияти ўзгарди. Кроткинларнинг дала ҳовлисига рулни бурди. Ҳовлида хизматчи Лида бор эди. Надяни секингина чақириб беришини сўради. Орадан икки-уч дақиқа ўтиб Надя чиқиб келди ва Ерожиннинг бўйнига осилди. Ерожин уни дарахтлар орасигаетаклади.

— Сизга нима бўлди? — сўради Надя.

— Сен шуерда тур! — деди Ерожин. — Мен ҳозир қайтаман.

Ташқарида тезкор гуруҳ аъзолари унинг буйруғини кутишарди.

— Марфа Иличнина ҳамда Ленани қўлга олинглар. — уқтирди ходимларга. — Верага тегманглар. Иккаласиниям барга олиб боринглар. Орқаларингдан мен ҳаметиб бораман. Куч ишлатиш лозим бўлса, тортиниб ўтирманглар. Биз хизматдамиз.

Ерожин қайтиб Надянинг олдига борди.

— Нималар бўлаяпти ўзи? — хавотирланиб сўради Надя.

— Ҳеч нима. Ҳаммаси жойида… Даданг иккаланг дарахтлар орасида яшириниб турасизлар. Биз Сева билан гаплашиб олишимиз лозим… Йўқ, яхшиси, даданг билан бирга барга боринглар.

Ерожин Сева чиқиб келгач, уни четроққаетаклаб борди.

— Сева, — деди у босиқлик билан. — сен Вера соч турмаклаган лаҳзаларни яхшилаб эсла.

— Эсимда. Биз Москвада япониялик ҳамкорлар билан учрашмоқчийдик. Верага бу учрашув зерикарли бўлгани сабаб у Тверской томонга — дўконга кетди.

— Кейин-чи?

— Кейин менга қўнғироқ қилишиб Верани сартарошхонадан олиб кетишимни сўради.

— Янги Арбатдаги салондан эмасми?

— Сен қаердан биласан?

— Фонджга ким қўнғироқ қилди? Веранинг ўзими, ё бошқами?

— Аниқ бир нарса деёлмайман. Рудикдан сўраб кўриш керак.

— Рудикка қўнғироқ қил.

Котиб гўшакни олгандан сўнг Сева телефонни Ерожинга берди. Ҳа, Рудик аниқ эсларкан. Сартарош қўнғироқ қилиб Вера ўшаердалигини айтган. Бир соатдан сўнг олиб кетишлари мумкинлигини билдириб, аниқ манзилни берган.

Ерожин ҳаммасини тушунди. Ортиқча гумонларга ўрин йўқ. Секин Севани четга тортиб оҳиста шивирлади:

— Ҳозир жуда босиқ бўлишинг лозим. Сенинг Веранг шу паллада Тошкентдаги турмада ўтирибди. Дала ҳовлида эса, буткул бошқа аёл.

Севанинг кўзлари қинидан чиқиб кетаёзди. Югурганча дала ҳовли томон жўнади. Ётоқ эшигини очаркан, ичкарида “Вера” кўрпага ўралганча кино томоша қилаётганини кўрди. Сева тезлик билан унга яқин келиб устидаги кўрпани олиб ташлади. Аёл қип-яланғоч ҳолда эди. Кроткин нимадир эсига тушгандек, аёлнинг оёқлари орасига тикилиб қаради.

— Сен Фотимамисан? — бақирди у жонҳолатда.

“Вера” куч билан унинг қўлидан чиқди-да, стол томон югуриб бориб аввал бошидаги парикни олиб ташлади. Сўнгра сумкачадан тўппонча чиқариб Севага ўқталди. Кроткин шу заҳотиёқ юзлари куйиб ўтганини ҳис этди. Оёқлари бўшашиб бўшашганча каравот ёнига қулади.

Ўқ овозини эшитган Ерожин шошиб чўнтагидан тўппончасини чиқарди-да, юқорига чопди. Ётоқда Кроткин чўзилиб ётарди. Ёрдамчилардан бирин ичкарида қолдирди-да, ўзи кўчага қараб югурди. Қиз жонҳолатда қочиб борарди. Милитсионерлар очиқ майдонни ўраб олишди. Қиз бирдан тўхтаб орқасига ўгирилди ва тўппончани югуриб келаётган Ерожинга тўғрилади. Подполковник ҳам ўз навбатида югуришдан тўхтаб қизга қарата ўқ узди. Фотима чалқанча қулади. Ерожин унинг тепасига келиб сўнгги бор қизга боқди. Унинг малла сочлари ўт-ўланлар устига ёйилиб кетган, ёнида эса, Воҳид Ибрагимовнинг ноутбуки ётарди. Ерожин Фотиманинг томир уришини текшириб кўрди. Томирлар уришдан тўхтабди. Ўқ унинг нақ юрагини тешиб ўтганди.

(Тамом)

Андрей АНИСИМОВ

 

 

 

 

 

loading...