Сергеев қўшимча 100 доллар олади

0

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Қизилқум» (8:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «шерлар» бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

«Игорь Сергеевнинг 100-голи? Тўғриси буни ўйиндан кейин билдим. Шу боисдан ҳам ҳали алоҳида бу воқеа билан табриклаганимиз йўқ. Демак унга қўшимча сифатида 100 АҚШ доллари совға қиламиз (кулади). Бу ҳар бир голи 1 долларга тенг қиймат эканлигини билдирмайди, шунчаки юбилей голи бўлгани учун ҳазил тариқасида тез жавоб бердим. Игорни албатта юбилей голи билан алоҳида табриклаймиз», – дея  мураббийнинг сўзларини келтиради CA нашри.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйиндаги учинчи гол Игорни профессионал фаолиятидаги 100-си бўлди.

loading...