Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 23 июн куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 июн куни бўлар-бўлмас юмушлар билан чалғиб қолмасангиз, режадаги барча ишларни аъло даражада ниҳоясига етказишингиз мумкин бўлади. Неки ишга қўл урсангиз, моҳиятини олдиндан билиб олишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётингизни ўзгалар, кўнгли қоралар назаридан асранг. Акс ҳолда оилангизга бир ярамас кириб келади-ю, тотли ҳаётингизни заҳарга айлантиради. Худо асрасин! Кечқурун фақат оилангиздагилар билан суҳбатлашиб, чақчақлашиб вақт ўтказишингиз тавсия этилади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бузоқ буржи остида таваллуд топганларни энг муҳим ишлар ҳам чалғита олмайди. Улар асосан шахсий ҳаёт билан шуғулланишади. Шу баҳонада яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаб оласиз. Бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, олдингизда қилинажак ишлар бир талай. Уларни чин кўнгил билан адо этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингиз бугун панд бермайди.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

23 июнда шахсий ҳаётингиз эртаклардагидек кечиши кутилмоқда. Аммо оилалиларнинг айримлари жуфти билан ади-бади айтишиб қолиши эҳтимолга яқин. Дўстлар билан суҳбатлашганда, сиздан ораторлик талаб этилади. Бу нарса сизга моддий манфаат кўришингизда ҳам асқотиши мумкин. Кечқурун тадбиркорлардан кимдир олис сафарга отланади. Сафар давомида бизнесингиз билан боғлиқ бир талай фойдали келишувларни амалга оширасиз. Омадингизни берсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Мабодо иштаҳангиз карнай бўлса, зудлик билан парҳез бошлашингиз керак бўлади. Акс ҳолда ортиқча вазн орттириб олишингиз аниқ. Яқин инсонингиз билан кун давомида баҳсли лаҳзалар юзага келиши кутилади. Қўрқманг, бу баҳс жанжалга айланмайди. Сиз йўл қўймайсиз. Кечқурун ёлғиз яшовчиларга романтик характерга эга машғулот қидириб топиш тавсия этилади. Саломатликни асраш зарурлигини ҳам унутиб қўйманг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

23 июн куни ҳар бир лаҳзангиз ажойиб тарзда ўтади. Гўё ёшлигингиз ортга қайтгандек куч-ғайратга тўлиб-тошасиз. Оиласизларнинг баъзилари кимнидир қаттиқ севиб қолганини ҳис этади. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш ва хизмат сафарига отланиш муваффақиятли кечади. Пулингиз эса ўзингиз хоҳлаган каби кўп бўлмайди. Демак қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз лозим.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Режалар, мақсадлар, умидлар кўп. Аммо уларни ҳақиқатга айлантириш катта муаммо. Чунки сиз бугун асосан уйдаги юмушларни адо этишингиз, оилали бўлсангиз, оилангиз ҳақида қайғуришингиз керак. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон бартараф этилади деб бўлмайди. Анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада кучли магнит бўронлари содир бўлаётганини унутманг. Эҳтиётингизни қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

23 июн сиз учун мураккаб кечади. Рўзғорингизда муаммо кўп. Уларнинг ҳаммасини ҳам бир зарб билан уддалаб ташлай олмайсиз. Бугун спорт билан шуғулланиш, медитация, молиявий йўналишда қўшимча билимларга эга бўлиш амаллари хайрли кечади. Шахсий бизнесингиз бўлса, катта бир ишга пул тикишингиз керак бўлади. Чўчиманг, пулларингиз фоизи билан ўзингизга қайтади. Кечқурун камроқ овқат енг, ўзингизга яхши бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Шу кунга қадар сизга ҳамроҳлик қилган ҳаёт қолипларидан бўшанг. Бу қолиплар эскирган. Энди сизга тиргак бўла олишмайди. Муҳаббатда ҳам ўзингизни бошқачароқ тутинг. Уни романтизм билан янада бойитиш ҳаракатида бўлинг. Бугун турли кўринишдаги харидларни амалга ошириш, яшаш манзилини ўзгартириш муваффақиятли кечади. Агар дўкон айланишни хоҳлаётган бўлсангиз, кўпроқ пул олинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 июн куни азалий орзуларингизнинг кўпчилиги ҳақиқатга айланади. Йўлингизда тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Лекин уларни енгиб ўтиш сиз учун қийинчилик туғдирмайди. Моддий аҳволингиздан ҳам нолимайсиз. Заҳирадаги пуллар ҳали анча вақтга етади. Муҳаббатда жуда эҳтиёткор бўлинг. Оила қурмаган бўлсангиз, йўлингизга рақиблар кўндаланг туриши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугунги кун сизнинг зиёнингизга ишлай бошлаши мумкин. Режалар бирин-кетин барбод бўла бошлайди. Бироқ руҳан тушкунликка тушманг. Мушкулотларга қарши курашиб қўлга киритилган омад абадий бўлади. Ёлғиз бўлсангиз, бугун бўлғуси жуфтингизни учратишингиз учун қулай имконият туғилади. Имкониятни зинҳор қўлдан берманг. Дўкон ва кафеларга ташриф буюришингизга тўғри келса, эҳтиётингизни қилинг. Фирибгарлар назарига тушишингиз эҳтимоли бор.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

23 июнда бировларга билиб-билмай ваъдалар беришдан сақланинг. Куч ва имкониятларингиз меъёрда эмас. Ваъдаларингиз устидан чиқа олмайсиз. Яхшиси, бугунги кунингизни маданий дам олишга бағишланг. Бундан ташқари, соғлиғингизни мустаҳкамланг, ажойиб инсонлар билан суҳбатлар қуринг. Кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Бир жойда узоқ ўтириб қолманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун хотиржамликка алоҳида эътибор қаратишингиз тавсия қилинади. Шундай вазиятларга дуч келасизки, жаҳл ва алам ҳисси зўр кела бошлайди. Агар уларнинг етагида қолсангиз, муваффақиятсизликка учрайсиз. Молиявий муаммоларингиз эса сизни ҳайрон қолдириб осонгина ҳал бўлади. Ёлғизлардан кимдир романтик танишувни бошидан кечиради. Бу масалада ҳам омад фақат сиз томонда бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади