КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

— Ўғлим, сен мактабдан ўз вақтида келишга ваъда берганмидинг?

— Ҳа, дада.

— Вақтида келмасанг, сени яхшилаб калтаклашга мен ҳам ваъда берганмидим?

— Дада, мен ваъдамда турмадимми, майли, сиз ҳам ваъдангизни бажармай қўя қолинг.

 

* * *

 

Гадой нон дўконига кириб сўради:

— Нон янги келганми?

— Ҳа.

— Ичига кишмиш солинганми?

— Ҳа.

— Қайноқми?

— Қайноқ.

— Худо йўлига бир донасини садақа қилинг!

 

* * *

 

Супермаркетда.

— Табриклаймиз!.. Сиз мана шу видеокамерамизни ўғирлашга уринган юзинчи харидорсиз!

 

* * *

 

Аёл дугонасидан сўради:

— Эрингнинг аҳволи қалай?

— Э, эрталабдан кечгача ваннахонага кириб балиқ овлайди. Нима қилишниям билмай қолдим.

— Вой, психиатр чақир!

— Тўғри, чақирсам бўлади. Аммо шундай балиқ егим келяптики…

 

* * *

 

Жинни дўконга кириб сотувчига деди:

— Менга бир кило сут беринг!

— Бир бўлак кесиб берайми, ё ҳаммасини қоғозга ўраб берайми?

— Барибир, мен велосипедда келганман.

 

* * *

 

Психиатр жиннига деди:

— Сиз соғайдингиз. Билингки, энди сиз «писта» эмассиз. Бемалол уйга кетаверишингиз мумкин.

Жинни чиқиб кетиб бироздан сўнг қайтиб келди ва важоҳат билан қичқирди:

— Қаранг, товуқ ортимдан қувлаяпти!

— Писта эмаслигингизни биласиз-ку! Кетавермайсизми энди!?

— Мен-ку, биламан, лекин товуқ билмайди-да!

 

* * *

 

— Сиз эллик минг сўм миқдорида жаримага тортилдингиз. Ўйлайманки, бундан кейин телефон-автоматлар ичидаги пулларни ўғирламайдиган бўласиз.

— Тушундим, ўртоқ судья. Кечирасиз… Айтинг-чи, жаримани ўн сўмлик танга билан ҳам тўласам бўладими?

 

* * *

 

Талабалар ётоқхонада ўтириб телевизор орқали об-ҳаво маълумотини тинглашарди. Бошловчи эртага шамол Шимоли-Шарқ тарафдан эсишини айтгач, кўзларига ёш олиб шундай дейишди:

— Оббо, яна лекцияга бора олмас эканмиз-да!..

 

* * *

 

— Агар одам саволга савол билан жавоб қайтара бошласа, у ёки жуҳуд, ёки имтиҳон топшираётган талабадир.

 

* * *

 

— Қайси овқат умуман калориясиз ҳисобланади?

— Кўз билан ейиладигани.

 

* * *

 

— Емайди, ичмайди, лекин ўсишдан тўхтамайди. Бу нима?

— Нарх-наво.

 

* * *

 

— Нега Австралия итлари дунёда энг тез югурадиган итлар ҳисобланади?

— Чунки, Австралияда дарахтларнинг оралиғи бошқа давлатлардагига нисбатан узоқ.