Алишер Файз Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуслари ҳақида гапирди

1

Соҳир овоз соҳиби Алишер Файз ўз инстаграм саҳифасида президентимизнинг бешта муҳим ташаббуслари ҳақида гапириб ўтди.

— Давлатимиз раҳбари доим ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берадилар. Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган тадбирга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилдик.

 

1 ТА ФИКР

Comments are closed.