ГУЛНОРА КАРИМОВА ХАЛҚДАН КЕЧИРИМ СЎРАЯПТИ!

0

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Instagramдаги саҳифасида онаси Гулнора Каримованинг Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатини эълон қилди. Қуйида мурожаат тўлиқ шаклда келтирилган.

“Бу менинг охирги олти йилдаги илк мурожаатим.
Менинг ҳозирги ҳолатимдан ташвишланиб, қайғурган ва дуо қилган барчага миннатдорлик билдираман. Ўз исмим ва фамилиямнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда барча билиб-билмай қилган ишларимнинг аҳамиятини тушуниб етишга вақтим бўлди. Мен ўзимга янада юқорироқ талаблар қўйишим керак бўлганини тан оламан. Вақт ўтиши ва мушкул вазиятларни бошдан кечириб, мен аввал қилган ишларим учун ўзимни жазолаши мумкин бўлган шахс даражасигача ўзгардим.

Мен халқдан ва мени ҳурмат қилган, ҳурмат қиладиган, ҳозирги муаммоларимни тушуна оладиган барчадан ҳафсалангизни пир қилганим, ишончингизни оқламаганим учун кечирим сўрайман.

Аввалгидек, мен ўзимни оқлашга уринмайман. Биринчи талаб бўйича мен маблағларим мамлакат ривожи ва такомиллашувига жалб қилинишига эришиш учун ҳамкорлик қила бошладим. Умид қиламанки, бу пуллар Ватанимизга фойда келтирувчи лойиҳаларда муҳим аҳамият касб этади. Баъзилар уларнинг (таҳр. пуллар) мақсадсизлиги тўғрисида айтаётган бўлса-да, мен бу маблағлар гуманитар лойиҳаларда одамлар ҳаётини қутқаришдан тортиб улардаги юкни камайтиришгача, шунингдек, аҳолининг турмуши ва эҳтиёжи учун фойдали лойиҳаларга сезиларли таъсир кўрсатишига ишонаман.

Прокуратура давлат томонидан мусодара қилинган мулкларим қанча эканлигини аниқ айта олмаслигини таъкидлаётган бўлса ҳам, Ўзбекистондаги фақатгина шахсий активларим менинг мулкларим қаторидан чиқиб, республика фойдасига хизмат қилаётганини эълон қилмоқчиман. Баъзи маҳаллий тергов ҳаракатлари давомида уларнинг қиймати 1,2 млрд АҚШ долларига тенг экани тасдиқланган.

Ҳужжатлар, ҳисобот ва қайдлар айнан қандай тавсифланган? Бу тергов ўтказаётган тегишли идораларнинг вазифаси ва менинг унга алоқам йўқ ҳамда назорат қилолмайман.
Яна бир нарсага ойдинлик киритишни хоҳлардимки, Швейцарияда музлатиб қўйилган пулларни йўналтириш фақатгина менга боғлиқ масала эмас. Бу мен қурдирган йирик компанияларни ҳам қўшиб ҳисоблагандаги барча активларим, уларда Ўзбекистон бўйича 15 минг одам ишлаган. Уларга бошқа мамлакатларда кўплар даъвогарлик қилади”, деган Гулнора Каримова мурожаатида.

loading...