Динда саволим бор: Аёл кишининг маоши фақат ўзиникими?

0

 

5 йил аввал турмушга чиққанман. Олий маълумотли ҳисобчиман. Афсуски, хўжайним ҳеч қаёқда ишламайди. Қайнона-қайнотам, қайнопам билан яшайман. Топганимни эримнинг қўлига келтириб бераман. Пластикка тушгани учун бир сўмига ҳам хиёнат қилмайман. Ўзимнинг пулим бўлса ҳам, ишлатмайман. Эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам ўзларича “Бугун ҳайит ё байрам, мана буни олиб, ота-онангизни йўқланг”, деб пул беришмайди. Шу сабаб тушликда овқатланмай, ўша вақтдан фойдаланиб, қўшимча иш олиб, пул топиб, яширинча ота-онамни йўқлайман. Эрим бундан хабарсиз. Бу ишим гуноҳми?

Жавоб:
Ишлаб топаётган бу пулларингиз сизнинг мулкингиз, унинг бир тийинида ҳам бошқаларнинг ҳаққи йўқ. Аслида эрингиз ишлаб топиб, сизни боқиши керак эди. Ишламагани, боқмагани етмагандек, сизнинг пулингизни олиб, истаганича тасарруф қилиши нимаси? Сиз ўз пулингизга ўзингиз эгасиз! Истаганингизча ишлатишингиз мумкин. Ўз пулингизни қаерга қанча ишлатганингиз ҳисоботини бирортасига топширишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

 

muslimaat.uz

loading...