Кафедаги ноқонуний ҳолат фош бўлди

0

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очилмоқда. Албатта, бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Аммо айрим тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар орасида белгиланган қонун-қоидани қўпол равишда бузиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Гап шундаки, Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан олиб борилган назорат текшириш тадбирларида Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш муассасаларининг бирида электр энергиясидан фойдаланишда таъминотчи корхона билан шартнома тузмасдан фойдаланиб келганлиги ҳолати аниқланди.

Натижада хусусий корхона томонидан электр таъминоти корхонаси манфаатларига 2 млн сўмга яқин зарар етказилган.

Шунингдек, назорат тадбирлари давомида Термиз шаҳар “Жайхун” маҳалласида жойлашган хусусий корхоналардан бирида ҳам ҳуқуқбузарлик содир этгани фош этилди. Мазкур корхона эгаси ҳам электр энергиясидан фойдаланиш тартибларга зид равишда электр ҳисоблагич ускунасининг ички тизимига ўзгартириш киритиб, яъни ўтказгич (перемычка) ўрнатиб электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу хусусуий корхона ҳам таъминотчи корхонага 2 млн сўмга яқин зарар етказганлиги аниқланди.

Айни дамда мазкур ҳолатлар юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...