ОЧЛ. Аҳмедов ҳаракат қилаётган «Шанхай СИПГ» клуби 1/8 финалнинг жавоб баҳсида «Чонбук Моторс» билан учрашди

0

Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб баҳси доирасида Ж.Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби ўз майдонида Одил Аҳмедов ҳаракат қилаётган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасини қабул қилди. Улар ўртасидаги илк учрашувда муроса (1:1) йўли танланганди.

Иккинчи ўйинда ҳам асосий бўлимда Ким Син-Ук ҳамда Халкнинг голлари эвазига дуранг (1:1) натижа қайд этилди. Шу тариқа, жамоалар яна қўшимча таймларда ғолиб номини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бироқ, ҳисоб бошқа ўзгармади ва барча масала пенальтилар сериясида ҳал бўлади.

Футбол лотореясида эса Аҳмедов жамоадошлари зафар қучиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олишди.

31 ёш ўзбекистонлик ярим ҳимоячи учрашувни тўлиқ ўтказди ҳамда пенальтилар сериясида жамоасининг учинчи зарбасини аниқ амалга оширди.

Осиё Чемпионлар Лигаси. Шарқий минтақа. Нимчорак финал. Жавоб ўйини.

«Чонбук Моторс» (Ж.Корея) – «Шанхай СИПГ» (Хитой) 1:1

«Jeonju World Cup Stadium» ўйингоҳи.

Голлар: 27 – Ким Син-Ук 1:0, 80 – Халк 1:1.

Четлатиш: 80 – Min Son Min.

Пенальтилар серияси: 4:5.

Биринчи ўйини: 1:1.