Тошкент метросида йўловчи рельс устига қулаб тушди

0

Кеча, 26 июнь куни Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» бекатида йўловчи темир йўл рельси устига йиқилиб тушди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бериб ўтган.

Ҳодиса таҳминан 17:00 да рўй берган. Оқибатда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.Рельс устига йиқилган одам енгил жароҳат олган, унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Вазият юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. шунингдек, бугун, 27 июнь куни соат 9:20 ларда «Беруний» метро бекатида кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

«Метро бекатида платформанинг четида турган 1991 йилда туғилган Ш.Д темир йўл изларига тушиб кетган. Станция ходимлари унга биринчи ёрдам кўрсатди. Йўловчи жароҳат олмаган ва у ўзини метрога тушган чоғида нохуш сезганлигини ва метрополитен ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлади»— дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига тасир кўрсатмаган.

loading...