Икки буюк давлат раҳбарлари Путин ва Трамп учрашди

0

Хабарингиз бор, бугун, 28 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида Г20 нинг навбатдаги саммити ўз ишини бошлайди.

РИА Новости хабарига кўра, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин саммит олдидан АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

Учрашув аввалида, Трамп Путин билан муҳокама қилинадиган масалалар рўйхатини очиқлаб ўтди. «Бугунги муҳокамамиз савдо, қуролланиш масалалари ва яна бир қатор муаммоларни қамраб олади», деб айтиб ўтди АҚШ Президенти.

Владимир Путин музокаралардан олдин, ушбу учрашувни Хельсинкида бошланган мунозараларни давом эттириш учун яхши имконият деб атади. «Биз Хельсинкидаги учрашувдан сўнг бошқа кўришмадик. Бугунги учрашувда музокараларни давом эттириш учун ходимларимиз бизга яхши имконият яратиб бера олди», дея таъкидлади Россия Федерацияси Президенти.

Шунингдек, икки Президент Эрон, Украина ва Яқин Шарқ муаммоларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Путин ўртасидаги илк расмий учрашув 2018 йилнинг 16 июлида Финландиянинг пойтахти Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Президентлар деярли 4 соат давомида музокара ўтказган эди.

Маълумот учун, 28-29 июн кунлари бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» саммитида дунёнинг 20 та иқтисодиёти энг ривожланган давлатлар делегацияси иштирок этади.

Манба. Qalampir.uz