Кеча тунда «Шаббода» кафесида ёнғин келиб чиқди!

0

Кеча соат 20:41да «Шаббода» кафесида ёнғин келиб чиққани хусусида хабар келиб тушди. Олмазор туманининг Қорақамиш 1 даҳасига 8 та ўт ўчириш машинаси ҳозир бўлди. Тезкор тадбирлар натижасида 21.18да ёнғин батамом ўчирилди. Ёнғин натижасида кафенинг 350 кв. м. майдони ёниб кул бўлган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.

Ёнғинга олов билан эҳтиёткор муносабатда бўлмаслик ва очиқ ҳавода овқат тайёрлаш сабаб бўлган.

loading...