Copa America-2019. Аргентина ишончли ғалабага эришди ва финал остонасида Бразилия билан баҳс олиб боради (+видео)

0

Copa America-2019нинг чорак финалидан ўрин олган Аргентина – Венесуэла ўйини ўз якунига етди.

Учрашувда ҳисоб биринчи бўлимнинг бошларида аргентиналик форвард Лаутаро Мартинес томонидан очилди. Кейин эса 74 дақиқада Жовани Ло Чельсо ҳисобдаги фарқни иккитага оширди ва шу тариқа баҳсда бошқа ҳисоб ўзгармади. Демак, Аргентинанинг ½ финалдаги рақиби мусобақа мезбони Бразилия бўлади. Ушбу тўқнашув 2 июль санасида (Тош. вақти билан 3 июль куни) бўлиб ўтади.

Венесуэла – Аргентина 0:2

«Маракана» стадиони.

Голлар: 0:1 – 10 Мартинес, 0:2 – 74 Ло Чельсо.

Венесуэла – Фариньес, Эрнандес, Чансельор, Росалес (Сейхас, 83), дель Пино Маго (Сотельдо, 56), Ринкон, Эррера, Мурильо, Морено, Мачис (Мартинес, 71), Рондон.

Аргентина – Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Акунья (Ло Чельсо, 68), Паредес, де Пауль, Тальяфико, Мартинес (Ди Мария, 64), Агуэро (Дибала, 85), Месси.

Огоҳлантиришлар: Ринкон (12), Эррера (15), Мартинес (16), Акунья (42), Рондон (44), Сотельдо (90).

Мартинеснинг голи:

Ло Чельсонинг голи:

loading...