ҲАММАБОП ТЕСТ: «СИЗ ҚАНДАЙ ТАДБИРКОРСИЗ?»

0

 

Хўш, тадбиркор одам ҳаётда қандай иш тутгани маъқул? Мустақил, таваккалчилик биланми, ёки бошқаларнинг фикри биланми? Албатта, тадбиркор учун мустақиллик, таваккалчилик маъқулроқ. Лекин бошқаларнинг фикрини ҳамиша йўққа чиқаравериш ҳам сизни инқирозга юз туттириши мумкин.

Ушбу тест ёрдамида ўзингизни текшириб кўринг.

1. Кўпчилик дўстлари кўп бўлса, улар билан ўзаро фикрлашиб яшашса, ўзларини бахтли ҳис этишади.

а) Қўшиламан

б) Ишончим комил эмас

в) Қўшилмайман

2. Ёшликда сиз мактабдаги спорт тадбирларида фаол иштирок этганмисиз?

а) Баъзан

б) Тез-тез

в) Бирор тадбирда иштирок этмаганман

3. Агар илмий иш қилишингизга тўғри келса, бошқа ҳамкасблар билан эмас, алоҳида кабинетда ўтириб ишлашни маъқул кўрармидингиз?

а) Ҳа

б) Билмадим

в) Йўқ

4. Сиз тинчгина, бир ўзингиз, яқин дўстлардан йироқ яшашни ёқтирасизми?

а) Ҳа

б) Унчалик ишонмайман

в) Йўқ

5. Сиз қийин муаммоларни қандай ҳал этишни маъқул кўрасиз?

а) Бошқалар билан бирга

б) Билмадим

в) Танҳо ўзим

6. Сиз турли норасмий тадбирларда иштирок этиб турасизми?

а) Ҳа

б) Унчалик эмас

в) Йўқ

7. Сиз ҳақингизда бошқалар ёмон фикрда бўлса, қайғуга ботасизми?

а) Жуда

б) Сал

в) Умуман эътибор қилмайман

8. Ҳар қандай ишни сиз:

а) Бу ишдан хабардорлар даврасида амалга оширишни истардингиз

б) Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман

в) Мустақил бажаришни истайман

9. Ўз ишингизни ёлғиз режалаштириш тарафдоримисиз?

а) Ҳа

б) Ўзимга унчалик ишонмайман

в) Йўқ

10. Сиз ишни қандай ўрганасиз?

а) Турли адабиётлардан, қўлланмалардан

б) Ўзимча тасаввур этган ҳолда

в) Бошқалар кўмагида.

 

НАТИЖАЛАР:

 

Ўзингизга 2, 3, 4, 9, 10 саволларнинг «а» жавоби ҳамда 1, 5, 6, 7, 8 саволларнинг «в» жавоби учун 2 баллдан, «б» жавоблар учун 1 баллдан қўйинг.

6 баллдан кам. Сиз бошқаларнинг фикрига суяниб иш кўришга одатлангансиз. Ўзингиз мустақил бирор ишни режалаштиришга ўрганмагансиз. Мабодо бошқа бир гуруҳга қўшилиб қолсангиз борми, шу заҳоти бунгача сизга кўмак берганларни унутиб юборасиз.

7 дан 13 баллгача.

Сизнинг фикр алмашадиган ўз гуруҳингиз бор. Дуч келган одам билан фикрлашиб кетавермайсиз. Шу билан бирга ўз мустақил фикрингизга ҳам эгасиз.

14 дан 20 баллгача.

Сиз бошқалардан фақат мустақил фикрингизга таяниб иш кўришингиз билан буткул ажралиб турасиз. Шунга одатлангансиз. Тўғри, дўстларингиз ҳам йўқ эмас. Фақат сиз уларнинг ёрдамига, қўллаб-қувватлашларига ўзингизда умуман муҳтожлик сезмайсиз. Бирор иш бошлашга аҳд қилдингизми, тамом, олдин ўйлаб кўрасиз. Башарти, тузук-қуруқ тўхтамга кела олмасангиз, таваккал қиласиз-қўясиз.

 

 

 

 

 

loading...