НАФАС ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Организмдаги моддалар алмашинуви интенсивлигидан қатъи назар одам бир соатда нафас олиш натижасида 5-18 литр заҳарли газ, 50 грамм сув ютади.

2. Доимий тарзда оғиз ёрдамида нафас олиш гайморит хасталигига дучор этади. Сабаби шундаки, биз бурун ёрдамида нафас олганда, ҳаво фильтрланади, исийди ва шундан кейингина томоқ қисмимизга боради. Оғиз орқали нафас олганда эса ҳаво совуқ ҳолда томоққа ўтиб, турли кўринишдаги қулоқ-томоқ-бурун хасталикларини келтириб чиқаради.

3. Агар бурун орқали нафас олиб, оғиз орқали нафас чиқарилса, организмдаги заҳарли газ балансига путур етади.

4. Агар ўпкани ёйсак, у бутун бошли теннис кортига жой бўлади.

5. Ёши улуғ одам кунига 23 000 марта нафас олиб, нафас чиқаради.

6. Нафасни ушлаб туришнинг максимал вақти 7 дақиқа-ю 1 сонияни ташкил этади. Бу вақт оралиғида одам юзлаб марта нафас олиб нафас чиқариши мумкин.

7. Японияда пул эвазига тоза, фильтрланган, махсус тозаланган ҳаводан нафас олишга ихтисослашган клублар фаолият юритади.

8. Қундуз сув остида 15 дақиқа, тюлен эса ярим соатгача нафасни ушлаб тура олади.

9. Қумурсқаларда ўпка йўқ. Уларнинг асосий нафас олиш тизими трахея ҳисобланади.

10. Балиқлар ҳам ҳаводан нафас олади. Фақат улар ҳавони сувдан олади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...