Четга чиқиш ҳуқуқи учун 75 миллион сўм тўлаб берилди

0

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан, фуқаро А.Маҳмудовдан ундирувчи Г.Маҳмудованинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро А.Маҳмудовнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Фуқаро А.Маҳмудов чет давлатга кетмоқчилиги сабабли фарзанди 18 ёшга қадар тўланиши керак бўлган алимент пуллари ҳисоб-китоб қилиниб, фуқаро Г.Маҳмудовага 74 млн 880 минг сўм ундирилиб берилди.

loading...