ИККИ ДУНЁ ОРАЛИҒИДА… (ёхуд ўлимга юз тутган одам нималарни ҳис этади?)

0

 

Россиялик олимлар невролог Игорь Вознюк етакчилигида алоҳида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқотнинг мақсади битта эди. Ўлимга юз тутган одам нималарни ҳис этади ва ўйлайди? Шу саволларга жавоб топиш учун минглаб одамлар билан суҳбатлашишди. Уларнинг аксарияти автоҳалокатга учраб, ўлим билан юзма-юз келган, айримлари қайсидир хасталик туфайли клиник ўлим ҳолатида бўлиб қайтган эди.

Суриштирувлар шуни кўрсатдики, олимлар тили билан айтганда, ўлим арафасидаги одам гипоксия инқирозини бошдан кечираркан. Аниқроғи, ўзи билан ўзи банд бўларкан. Ортиқча эътибор, суҳбат, савол-жавоб кабиларга вақти ҳам, имкони ҳам бўлмаскан.

Баъзилар ўлимга юз тутган маҳал руҳан хотиржамликка эришганини айтса, бошқаси фаришталар қўшиқ куйлай бошлаганига гувоҳлик қилганини айтди. Яна бирови эса зулматдангина иборат ерости йўлагида ҳозир бўлганини, йўлак охирида ёруғлик кўзга ташланганини ҳикоя қилиб берди. Айрим одамлар тепасига шайтон ташриф буюргани ҳақида сўзлади.

Олимлар барчанинг таассуротларини жамлаб, бир тўхтамга келишди.

Икки дунё мавжудлик. Ёруғ дунёни тарк этиш арафасида турган руҳ бутун борлиғи билан боқий дунё ихтиёрига ўтади. Шу сабабли ўзи билан ўзи овора бўлади.

Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

 

 

loading...