Мудофаа вазирлигида янги тайинлов

0

     Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли буйруғига кўра, Тошбоев Олим Шойимович Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Олим Шойимович 1971 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли вазифаларда ишлаб, телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қадар йўлни босиб ўтган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти