Россияга тегишли сувости кемаси ёниб кетган. 14 киши қурбон бўлган…

0

 

1 июл куни Россиянинг илмий-тадқиқот сувости кемасида кучли ёнғин содир бўлган. Айтишларича, ёнғин кема аҳли батиметрик ўлчовлар амалини адо этаётганда содир бўлган. Оқибатда 14 нафар денгизчи ҳалок бўлган. 5 киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Ҳозирги пайтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Бу ишга Россия ҳарбий денгиз флоти бош қўмондони Николай Евменов шахсан етакчилик қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга шахсан бу фалокат сабабларини аниқлаш вазифасини юклади.

Путиннинг таъкидлашига қараганда, ҳалок бўлганларнинг 7 нафари 1- ранг капитани, икки нафари эса Россия қаҳрамони бўлган. Уларнинг барчаси профессионал денгизчи ва тадқиқотчилар эди.

Россия раҳбари ҳалок бўлган денгизчиларнинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини изҳор этди.

 

 

loading...