Бундан 45 йил олдин икки нафар америкалик эркакни ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетганди. Кейин эса…

0

 

 

Американинг Миссисипи штатига қарашли Паскагула шаҳрида яшовчи Чарльз Хиксон ва Келвин Парке исмли эркак 1973 йил 11 октябр куни кўлга бориб балиқ овлашга тутинишганди. Бир маҳал осмон-у фалакда товоқсимон бир нарса пайдо бўлди. У овоз чиқармасди. Лекин айланасига мовийранг нур тараларди. Икки эркак бир неча дақиқа оғзилари ланг очилганча туриб қолишди. Кейин эса ўша товоқсимон нарсанинг ичидан бўйи жуда пакана икки жонзот тушиб келди. Уларнинг на оғзи, на бурни, на кўзи бор эди. Икковини кўришди-ю, эркаклар қандайдир тушунарсиз ҳолатга тушиб қолишди. Ҳушдан оғиб оғишмади, аммо ҳеч нарсани фаҳмлай, идрок эта олмайдиган даражага етишди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, икковлари ҳам ўзини ўша товоқсимон нарсанинг ичида кўришди. Шундагина билишдики, бу ўзга сайёраликларнинг фазо кемаси экан. Икки ўзга сайёралик уларга умуман зиён етказмади. Нималарнидир хомчўт қилдими, ўргандими, эслай олишмайди. Кейинига икки эркакка масофадан туриб электр токими, ё шунга ўхшаш бошқа нарсами юборишганди, улар анқовланиб қайтадан беҳушга ўхшаш аҳволга тушиб қолишди. Кўзларини очганда эса кема ҳам, ўзга сайёралик ҳам йўқ эди. Кўл бўйида чалқанча ётишарди…

Мана, ўша воқеага ҳам 45 йил бўлибди. Икки эркак ҳам оламдан ўтиб кетган. Бироқ шаҳар раҳбарлари бу воқеага қаттиқ ишонишаркан. Шунинг учун яқинда икки эркак ўзга сайёраликлар тарафидан ўғирлаб кетилганига 45 йил тўлиши муносабати билан юбилей ўтказишди. Кўл бўйига эса икки азамат эркакнинг хотирасига ёдгорлик ўрнатишди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...