Гулнора Каримова қамоқда! Лола Каримова эса…

0

Лола Каримова Тиллаева эса ўзининг 41 ёшга тўлганини нишонламоқда. Бу ҳақда у ўзининг инстаграм саҳифасида шундай ёзади.

— 41 ёшимни қарши олар эканман, Парвардигорга ҳаётимнинг ҳар бир ўтган куни, ортирилган тажриба, мен севган инсонлар, оилам, барча қувонч ва ташвишлар, ғалаба ва кўнгилсизликлар учун беҳисоб шукроналар айтаман. Умр йўлимда учратган ҳамма инсонларга, уларни яхши ёмонга ажратмаган ҳолда, ҳаёлан ташаккур айтаман, чунки улар ҳақида кўпроқ англаш ва ўсиш имконини берган устозлар сифатида фикр юритаман. 
Ортга назар солар эканман, ҳаётда содир бўладиган воқеалар оқ ва қорага бўлинмаслиги, барчаси тажриба ва у бизни ҳақиқий ўзлигимизга йўл топишда, Аллоҳ яратган асл олий инсоний табиатимизни англашда ёрдам беришини тушунаман. Ҳали ҳам йўлда эканимни англайман, ва келажакка умид ва меҳр ила боқаман.

Биз ҳам Лола Каримовани таваллуд айёми билан муборакбод этамиз!

loading...