Ливияда портлаш содир этилди

0

 

Сўнгги йилларда уруш марказига айланиб улгурган Ливияда яна портлаш содир этилди, – дея хабар беради ББC ахборот агентлиги.

Маълумотларга кўра, Ливия ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида миграция марказида 40 киши ҳалок бўлган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари Триполи шарқидаги Тажоура штатидаги воқеа жойига етиб боришган. Триполида пойтахтнинг шарқий қисмида содир бўлган портлашда яна 80 киши яраланган.

Халифа Хафтар эса бу ҳолатни бошқача изоҳламоқда. Унинг айтишича, ҳаво кучлари ўзларини ҳимоялаш учун ҳужумга ўтишган. Аммо бу ҳужум натижасида тинч аҳоли қурбон бўлган. Уларнинг аксарияти африкалик муҳожирлардир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ливия Европага саёҳат қилишни истаган муҳожирлар учун муҳим трамплин вазифасини ўтаётган эди.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади.

loading...