Нигина Анорбоева ўзидан 11 ёш катта эркакка нега турмушга чиққан? (+Видеожавоб)

0

Таниқли актриса Нигина Анорбоева навбатдаги суҳбат давомида турмуш ўртоғи борасидаги миш-мишларга аниқлик киритди. Кўпчилик уни пул ва танилиш илинжида ёши катта эркакка турмушга чиққанини танқид қилганди. Бироқ маълум бўлишича, бу Нигинанинг уйидагилари томонидан қилинган қарор экан.

Унинг жавоби қуйидагича бўлди:

— Биринчидан бу менинг уйимдагилар ва уларнинг ота-оналари томонидан чиқарилган қарор эди. Уларни жуда кўп вақт давомида таниганман ва шунга қарор қилганман. Илтимос, ўзларингдан ўзларинг ҳар-хил нарсаларни тўқиб чиқарманглар! Агар билмасанглар, менинг жавобим шу! Бу менинг ота-онамни ва уларнинг ота-оналарини танлови бўлди. Мен актрисаман, лекин мени жуда чуқур билишингиз шарт эмас!