Доллар жаҳон бозоридан сиқиб чиқарилмоқда

1

Россия ҳисоб-китоб қилишда савдодаги йирик шериги Хитой билан биргаликда доллардан воз кечиши мумкин.

Москва ва Пекин 2014 йил декабр ойида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ банклари иштирокисиз тўғридан тўғри рублда савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

Тахминларга кўра, миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш тизими шу йил якунига қадар ишга туширилади ва биринчи навбатда йирик Россия нефтгаз, қишлоқ хўжалик компанияларини қамраб олади.

Вашингтон иқтисодий санксиялари кучайиши хавфи туфайли Москва ва Пекин бу жараённи тезлаштиришмоқда. New Times газетасининг хабар беришишича, Вашингтон кескинлиги Россия ва Хитойни Америка валютасини жаҳон бозоридан чиқаришга  ундамоқда ва бу ёмон натижалар билан якунлаши мумкин.

Янги тўлов механизми нафақат санксия босимидан ишонарли ҳимоя қилади, балки долларни асосий захира валютаси сифатидаги мақомини пучга чиқариши мумкин.

Европанинг АҚШга боғлиқлиги кучсизланмоқда. Вашингтон санксиялари таҳдидига қарамасдан, ЕИ мамлакатлари Эрондан нефт сотиб олишда давом этмоқда. Тўловлар долларда эмас, еврода амалга оширилмоқда.

Европаликлар Америка чекловларини ИНСТЭХ молиявий транзаксиялар механизми ёрдамида амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу тизимни ишга туширилиши ҳақида ўтган ҳафтада Буюк Британия, Франсия ва Германия маълум қилганди.

28-июндан бошлаб бу механизм ЕИ барча мамлакатлари учун очилди, яқин келажакда бошқа давлатлар компаниялари ҳам фойдаланиши мумкин.

Теҳрон келгусида нефт ва бошқа товарларни Европага етказиб беришни давом эттириши мумкин. Булар учун пулларни ИНСТЭХ Эрон банкларига эмас, балки Эронга маҳсулотларни экспорт қилувчи Европа компанияларига жўнатади.

ИНСТЭХ АҚШнинг жаҳон иқтисодий тартибини назорат қилиш истагига зарба беради,  Европа “доллардан холи” бўлиши мумкин. Аммо ҳамон Вашингтон санксиялар билан таҳдид қилган ҳолда европаликларни бу лойиҳадан воз кечишга мажбур қилишга ҳаракат қилмоқда.

Блоомберг АҚШ Молия вазири Ғринбосари Сигал Манделкер хатига асосан баён этилишича, “ИНСТЭХ алоқадор бўлган расмий шахслар”, АҚШнинг моливий тизимидан чиқариб юборилади.

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади

1 ТА ФИКР

Comments are closed.