Қариндошим мен унаштирилган йигитни йўлдан урди…

0
Unhappy couple sitting on couch silently after argument, Image: 163825115, License: Royalty-free, Restrictions: , Model Release: yes, Credit line: Profimedia, CandyBox

 

САВОЛ:

Ассалому алайкум, илтимос, маслаҳат беринглар!
Мени 14 ёшимда унаштириб қўйишди. У инсонга нисбатан умуман кўнглим бўлмаган. Тўйдан кейин яхши кўриб қоларман, деб ишонардим. Лекин менинг битта қариндошим Россияга – мен яшаб турган шаҳарга ишлагани келиб, кўнглим йўқлигини билиб, у йигитни йўлдан ура бошлади. Орада анча гап-сўзлар, ҳатто жанжаллар ҳам бўлиб ўтди. Охири фотиҳамиз бузилди. Аммо ота-оналаримиз вақт ўтиши билан яна унаштириб қўйишди. У қариндошимни ҳам Аллоҳ учун кечириб, яхши гаплаша бошладик.
Сўнг бир куни «Ораларингда нима бўлган?» деб ҳақиқатни сўрадим. У: «Ҳеч нима бўлмаган», деб қасам ичди. Ўзим эса ҳамма ёқдан суриштириб, унинг кўп гаплари ёлғон эканини сезиб қолдим. Кейин у қариндошим билан гаплашмай қўйдим.
Яқинда тўйи бўлиб ўтди ва яна менга хат ёзишни бошлади. Энди нима қилишни билмаяпман, бутунлай алоқани узай десам, қариндошчилик бузилиб кетади. Яна яхши гаплашиб кетаверай десам, менга жуда кўп ёмонлик қилди. Қандай йўл тутишни билмаяпман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мусулмон киши аввало яхши гумонда бўлиши, яхшиликни умид қилиши керак. Бўлган ишларни унутинг. Аллоҳ учун уни афв этинг. Аллоҳ бандаларини кечирганида, биз кечира олмаймизми? Ҳамма ҳам хато қилади. Ўзи айбини эътироф қилибди-ку! У уламоқчи бўлган силаи раҳм ришталарини узманг, гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам.

 

Bintu Sodiq