Юлдузлар жанги! Лола Йўлдошева Юлдуз Ражабовага қарши рингга кўтарилди!

0


Хонанда Лола Йўлдошева янги спорт тури билан шуғулланишни бошлади. Бу ҳақда у ўз инстаграм саҳифасида маълум қилди.

— Олдинги ҳафта махсус таклифга биноан бразилча жиу-житсу бўйича маҳорат дарсига ташриф буюрдим.

Жанг санъати шунчалик чиройли ва нафис бўлиши мени ҳайратда қолдирди. Бразилча жиу-житсу бу – нозик, катта мушакларсиз қиз бола бўла туриб ўзингизни ҳимоя қила олиш ҳақида. Бу унчалик осон эмас экан, фақатгина мушаклар эмас, балки бош ҳам ишлайди. Бу сизга фаол медитация эмас. Энди мен ўзимни ва танамнинг имкониятларини янада яхшироқ билиш учун дарсларни давом эттирмоқчиман.

Гўзал қизлар, фаол ҳаёт тарзини кечиринг ва албатта, спорт билан шуғулланинг!