БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, БРАТ?..

0

 

 

* * *

 

1945 йил. Немис муаллими ўқувчига деди:

— Ганс, «қочмоқ» феълини туслаб бер!

— Мен қочдим, сен қочдинг, сиз қочдингиз…

— «Улар» — чи?

— Улар ҳужумга ўтди!

 

* * *

 

— Вей, аҳмоқмисан? Нега ўз дарвозангга тўп киритдинг?

— Гол уришга жуда қулай вазият пайдо бўлиб қолди-да!

 

* * *

 

Футбол матчи давомида бир мухлис тинимсиз қичқираверди ва матч сўнгида ёнида ўтирган одамга хириллаган товушда деди:

— Овозим йўқолиб қолди. Нима қилай?

— Овозингизни менинг қулоғимдан қидиринг!

 

* * *

 

Ўйингоҳда футбол томоша қилаётган аёл эридан сўради:

— Нега анави одамни ҳамма қарғаяпти?

— У ҳакамга пиводан бўшаган шишани ирғитганди.

— Шишаси тегмади-ку!

— Шунинг учун ҳам қарғашяпти-да!

 

* * *

 

Чукчадан сўрашди:

— Нега кир-чир кийимларда юрибсан? Яқиндагина кир ювиш машинаси сотиб олгандинг-ку!

— Биласизми, чукча кир ювиш машинасига кира олмайди. Боши айланиб кетади.

 

* * *

 

Эр газетада қайсидир машҳур актриса спортчига турмушга чиққани ҳақидаги хабарни ўқиб хотинига деди:

— Нега қаёқдаги анқов, аҳмоқ эркакларга дунёнинг энг гўзал қизлари учрайди-а?

Хотин эрига меҳр билан боқиб деди:

— Раҳмат, азизим!

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Жоним, илтимос менга учта сўз айтгин, хурсандлигимдан еттинчи осмонда юргандай бўлай!

— Марҳамат, арқон шкафда.

 

* * *

 

Хотин:

— Дадаси, мен тўсатдан ўлиб қолсам, нима қилардингиз?

— Нима қилардим? Дафн этардим.

— Кейин-чи?..

— Кейинми?.. Умид қиламанки, кейин мени оқлашади.

 

* * *

 

Хотин:

— Дадаси, балиқлар дунёдаги энг ношуд, аҳмоқ жонзот эмиш. Шу ростми?

— Рост, ўзимнинг балиқчам, рост!

 

* * *

 

Официантка эркак мижоздан сўради:

— Нега кеннойим манави ичимликлардан ичмаяпти?

— У менинг қонимни ичади, синглим.

 

 

loading...