КАЛТАКЛАР, МАСХАРАЛАШЛАР… (ёхуд боласининг устидан бойлик орттиришга ташна бандалар)

0

 

Дунёдаги машҳур шахсларнинг кўпчилиги ота-онаси тарафидан турли қийноқларга солинган, масхараланган, камситилган. Ҳатто, кўпчилик машҳурларнинг ота-оналари боласининг устидан катта пул топиш илинжида номусга тегиш, педофилия, куч ишлатиш, алдов йўли билан гўдакларини бичиб қўйишгача борган.

 

МАЙКЛ ЖЕКСОННИ ОТАСИ БИЧИБ ҚЎЙГАН ЭКАН

 

Илгари дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлғуси хонанда ўғилни бичиб қўйиш одатга айланганди. Шундай қилса, боланинг товуши қўнғироқдек жаранглаган ҳолатда қолиб кетади деб ҳисоблашган. Ана шундайлардан бири марҳум хонанда Майкл Жексоннинг отаси эди. Жо Жексон ўғлининг ширали овози, маҳоратидан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолиш учун ҳар қандай ифлосликка ҳам тайёр бўлган. Балоғат ёшига ета бошлаганда, аниқроғи, 12 ёшида Майкл Жексонга гормонал уколлар қила бошлаган. Боласига бу дори ҳуснбузар тошишига қарши дея ёлғон гапирган. Аслида бу кимёвий бичиш деб аталарди.

Тўғри, Майклнинг товуши ширалилигича қолди. Лекин биргина укол билан кифоя қилса майлийди. Жо Жексон ўғли Майкл ва қизи Ла Тойяни шафқатсизларча калтаклар, гўёки улар саҳнага чиққанда, сурон босмаслиги учун ўз иштирокида қип-яланқоч ҳолда юришга мажбур этарди. Болаликда отасидан етган жароҳатлар бу ака-сингилни неврозга айлантириб қўйди. Улар бошқалар каби тўлақонли ҳаёт тарзини кечира олишмади. Кейинчалик Майкл ўз танасини ёқтирмай қўйди ва кўп маротаба пластик жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирди. Барокамерада ухлади. Ла Тойя эса отаси уни тинимсиз зўрлаганини, номусини поймол этганини умрбод унута олмайдиган ҳолатга етганди. Ажабланарлиси, Майкл Жексон отасига бир цент ҳам мерос қолдирмади.

 

ПИАНИНОЧИНИНГ ПЕДОФИЛ ОТАСИ

 

У машҳур пианиночи Полина Осетинская эди. Отаси, таниқли киносценарийчи Олег Осетинский қизига стрессга қарши жуда зўр кураш усули ўйлаб топганини, бу болаларни вундеркин даражасига етказишини уқтирган. Полинанинг кўз олдида қизи тенги гўдакларни яланғочлаб, нафсини қондирган. Кейин эса бошқа бир усулни қўллаган. Яъни, Полинани даст кўтариб, боши билан ёғоч ўриндиқ устига қайта-қайта ташлайверган. Оқибатда қизнинг қулоғидан қон кета бошлаган. Бунга кўзи тушган-у, отаси чиқиб кетган. Полинани умуман бегона одамлар касалхонага ётқизишган. Бундан ташқари, Полина золим отанинг дастидан очлик азобларини жуда кўп маротаба бошидан ўтказган.

Полина ўзининг машҳурлиги билан ғурурланмайди. Аксинча, золим ва беҳаё отасининг бандаларга хос бўлмаган жиноятлари кўксини кемираверади. Айтишига қараганда, бошқа ота-оналар ҳам қизчаларини Олег Осетинскийга шогирд қилиб берган. Лекин Осетинский шарт қўйган. Шартга кўра, бу қизчалар у билан жинсий муносабатга кириши, доимий равишда худди эр-хотиндек яшаши лозим бўлган. Кейин у қизчаларни Полинанинг кўз ўнгида зўрлаган, нафсини қондирган.

Полина 13 ёшида отасидан воз кечиб, туққан онасининг ёнига қочиб кетган. Ҳозир у машҳур пианиночи. Фақат аччиқ хотиралар тез-тез кўксини кемиравериши алам қилади-да.

Астағфирилло!!!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

 

loading...