Эримни бошқа аёл билан бўлиша олмаслигим – бу талоқ сўрашимга асос бўлолмайдими?

0

Савол:

– Устоз, сизнинг маслаҳатингиз мен учун катта аҳамиятга эга. Қийин ҳолатда қолганман. Турмуш ўртоғим тадбиркор, топиш-тутиши яхши. Рўзғоримнинг кам-кўсти йўқ. Мени ҳам, болаларни ҳам ҳар тарафдан таъминлаб қўйган. Яқиндан бошлаб иккинчи аёлга уйланиш ҳақида гапирадиган бўлиб қолди. Мен буни ҳазм қилолмаяпман. “Уйланадиган бўлсангиз, олдин менинг талоғимни берасиз”, десам, “Аёл киши бесабаб эридан талоқ сўраса, гуноҳкор бўлади”, деяпти. Эримни бошқа аёл билан бўлиша олмаслигим – бу талоқ сўрашимга асос бўлолмайдими?

Жавоб:
– Ҳа, шу уйланаман, дейишидан бошқа асосли сабаб бўлмаса, ажрашаман, дейишингиз тўғри бўлмайди. Чунки сизнинг ҳуқуқларингизни адо этяпти, зулм қилиш ҳолати ҳам йўқ. Қолаверса, орада фарзандлар ҳам бор экан. Ажрашсангиз, уларга ҳам зарар етади, кўпроқ фарзандларни ўйлаш керак. Валлоҳу аълам!

Одинахон Муҳаммад Содиқ