Мальта ҳукумати бортида мигрантлар бўлган кеманинг портга киришига рухсат бермади

0

Мальта ҳукумати бортида ўнлаб мигрантлар бўлган Alan Kurdi немис қутқарув кемасининг портга киришига рухсат бермади. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Хабарга кўра, Германиянинг Sea-Eye ноҳукумат ташкилотига қарашли кема 5 июль куни Ливиядан узоқ бўлмаган халқаро сувларда резина қайиқда бўлган 65 мигрантни қутқарган.

Sea-Eye Мальта ҳукумати ўз қарорини ўзгартиришига умид қилмоқда.

6 июль куни ҳам Sea-Eye ташкилотига тегишли Alex кемаси мигрантларни тақиқларга қарамасдан Италиянинг Лампедуза ороли портига келтирганди.

kun.uz