Россия президентини ҳақорат қилган грузиялик журналист жазога тортиладими?..

0

 

Куни кеча Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида жойлашган «Рустави 2» телеканали офиси ёнига юзлаб одамлар тўпланди. Улар телеканал бошловчиларидан бири Георгий Габунини Россия президенти Владимир Путиннинг шаънига куракда турмас ҳақоратли сўзлар йўллагани учун расман узр сўрашга чақиришди. Бундан ташқари, улар Грузия ҳукумат раҳбарларидан телебошловчига жазо чораси кўрилишини талаб қилишди. Гувоҳларнинг айтишича, норозилик намойиши иштирокчилари ўзларини жуда эмоционал ҳолда тутиб, телеканал офиси тарафга супургилар ирғитиш, бақир-чақир қилишдан тийила олишмади.

Кейинроқ Грузия президенти Саломе Зурабишвили телебошловчининг гапларига муносабат билдириб, уни кескин танқид остига олди. Президент айтдики, бундай ҳақоратларни ёғдириш аввало грузин халқи одат ва анъаналарига тўғри келмайди. Қолаверса, журналист катта бир давлат раҳбарини ҳақоратлаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни совуқлаштиради холос. Габунини Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе ҳам танқид қилиб ўтди. Демак, ҳақорат учун телебошловчи керакли жазога тортилиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, телеканал бошловчиси ўзининг P. S. муаллифлик кўрсатувида Россия президенти Владимир Путинни жуда хунук сўзларни ишлатган ҳолда ҳақорат қилганди. У тилга олган ҳақоратларни қоғозга туширишнинг ўзи ҳам гуноҳ ва уят.

Астағфирилло!!!