Туркия Марказий банк раҳбари нега лавозимидан четлаштирилди?

0

Ражаб Тойиб Эрдоған Туркия  Марказий банк раҳбари Мурат Сетинкаяни ишдан бўшатди,-дея хабар бермоқда Тhe New York Times ахборот агентлиги.

Агентликнинг маълум қилишича, Эрдоған марказий банкнинг раҳбари Мурат Сетинкаяни фоиз ставкаларини камайтиришни рад этгани сабабли  ишдан бўшатган ва унинг ўрнига ўринбосарини тайинлаган.

Эрдоған, фоиз ставкаларини камайтиришга чақирди ва уларни «барча ёвузликларнинг ота-онаси» деб таърифлади. У юқори фоиз ставкалари инфляцияга олиб келишига, уларни пасайтириш эса ўсишни яхшилашига ишонади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида марказий банк ўз ставкасини 17,5% дан 24% гача кўтарган ва бу инфляцияни бартараф этиш ва лирани оширишга ёрдам бериши мумкинлигини айтган эди. Бироқ ўтган йили Туркиянинг валютаси рекорд даражада камайди, бу кўплаб кундалик маҳсулотлар нархларининг ошишига сабаб бўлди.

Сетинкая ўрнини унинг ўринбосари Мурод Уйсал эгаллади.

Баъзиларнинг ушбу эълондан сўнг банкнинг мустақиллигига оид хавотирлари кучайди.

«Марказий банк раҳбарини бундай усул билан олиб ташлаш унинг институционал тузилишига, салоҳиятига ва мустақиллигига катта зарба беради», – деб ёзади Марказий банкнинг собиқ муовини Иброҳим Турҳан.

2016 йилнинг апрель ойидан буён Марказий банк раҳбари  лавозимини эгаллаб келаётган Мурат Сетинкаяни истеъфога чиқариш учун расмий айблов берилмаган.

 

Интернет материаллари асосида Севара тайёрлади.

 

loading...