Нурмагомедов ҳамда Диас ўртасида юзага келган жанжалнинг тафсилотлари маълум бўлди (+видео ва фото)

0

6 июль куни АҚШнинг Невада штатидаги «Ти-Мобайл-арена»да UFC 239 турнири ўтказилди.

Ушбу кечага томошабин бўлиб ташриф буюрган енгил вазн чемпиони россиялик Ҳабиб Нурамагомедов (27-0, 8 КО) ҳамда америкалик Нейт Диас (19-11, 4 КО) ўртасида жанжал юзага келди.

Нурмагомедовнинг менежери Ризван Магомедов бўлиб ўтган вазиятни қуйидагича изоҳлади:

-У (Диас) Ҳабибнинг ёнидан ўтиб кетаётганида Нурмагомедовга нимадир деди. Ҳабиб уни ёнига келишини сўради. У эса фақатгина узоқдан туриб бақирарди. Тартиб посбонлари вақтида аралашишди ва барчаси бартараф этилди. Бор гап шу, – дейди Ризван.

Аввалроқ, яъни, 2015 йили Нурмагомедов WSOF 22 турнири пайтида ака-ука Диаслар билан урушиб кетганди. Ўша вақтда ҳам жанжални Нэйт Диас келтириб чиқарган бўлиб, у Ҳабибга қарата шиша идиш улоқтирганди.