«Енгилмас» Мейвезер ўзини баскетболда синаб кўрди ва нокаутга учради (+видео)

0

Профессионал бокснинг бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, енгилмас Флойд Мейвезер (50-0, 27 КО) ўзини баскетболда синаб кўрди.

У тажрибали стритболчиларга қарши ўйин ўтказди. Баҳсдаги ҳолатларнинг бирида «енгилмас» боскчи рақибининг ҳужумини тўхтатмоқчи бўлиб, теркеттга қулади ва бироздан сўнг ўрнидан туриб ўйинни давом эттирди.

Яна бир ҳолатда эса Мейвезер тўпни саватга туширишга уруниб кўрди, лекин бу унинг учун самарасиз якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўргазмали ўйин хайрия мақсадида ташкил этилди ва ундан тушган пуллар рак билан оғриган болаларнинг даволаниши учун ўтказиб берилади.

loading...