ОТМга ҳужжат топширувчи абитуриентлар икки кунлаб навбатда туришибди!

0

Ҳозир айрим ижтимоий тармоқлар орқали ҳужжат топширишга келаётган абитуриентларнинг узундан-узоқ навбати суратлари тарқалмоқда. Одамлар икки кунлар навбатда туришганмиш. Айрим қизлар ҳатто ҳушларидан кетиб йиқилишган.

Бу йил одам кўп бўлиши олдиндан аниқ эди, нима учун шунга тайёргарлик кўришмаган-а?! Серверларни кўпайтириб, минтақавий серверлар, дата-марказлар ўрнатса бўлмасмиди?

«Бизда муаммо йўқ, серверларимиз 24 соат ишламоқда» деб кимни алдаяпмиз? Тезроқ ечим топиш керак бунга. Ҳужжат топшириш тугашига 5 кунгина вақт қолди, кундан-кунга муаммо ортиб бораверади.